[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.04.2017. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг 1 апрелидан 30 апрелига қадар мамлакатимиз темир йўл корхоналарида “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда.

Махсус комиссия тузилиб, мутахассислар тармоқнинг ҳар бир корхонасида фаолият кўрсатаётган меҳнат муҳофазаси муҳандислари билан жойларга чиқиб, темир йўлчиларнинг иш жараёнини назорат ва таҳлил қилиб боришмоқда. Корхона ва ташкилотларда соҳа ходимлари иштирокида меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув амалиётлари, тушунтириш ишлари, учрашувлар ўтказилмоқда.

Ойлик муносабати билан “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида “Станцияларда меҳнат муҳофазаси талабларининг бажарилиши, уларни ташкиллаштириш, темир йўлларда ва унинг атрофларида, вагонлар билан манёвр ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари ва қоидаларини ташкиллаштириш” мавзусида тажриба мактабини ўтказиш белгиланди.

Ташкил этилган ойлик мутахассислар учун ҳам, ишчи ҳодимлар учун ҳам айни муддао бўлиб, йўл қўйилган камчиликларидан тегишли ҳулоса чиқариш меҳнат муҳофазаси бўйича зарур талаб қоидаларни янада чуқурроқ ўрганиш ва тарғиб қилишга ҳизмат қилади.