[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.07.2017. «Ўзбеккўмир» АЖ жамоасида фаолият юритаётган ёшлар иштирокида Ангрен шаҳридаги «Ёшлар маркази» маданият саройида давра суҳбати бўлиб ўтди. Жамият бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда барча филиаллардан вакиллар қатнашди. Тадбир бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмовнинг халқ фаровонлиги, тинч-тотувлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар, ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар ҳақидаги маърузаси билан бошланди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Назарованинг  мамлакатимизда  халқ фаровонлигини ошириш бирламчи вазифа бўлиб келаётгани, бундай эзгу ишлар  жорий йилда янада кенг кўламга эга бўлиб бораётгани ҳақидаги фикрлари жонли мисоллар билан уйғунлашиб кетди. Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Д.Меликов жорий йилнинг 30 июнида бўлиб ўтган «Камолот» ЁИҲнинг IV қурултойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган йўналишлар ва таклифлардан чиқарган хулосалари билан ўртоқлашди.

Шаҳар санитария-эпидемиология маркази шифокори Н.Раҳмонова саломатликни асраш ҳар кимнинг ўз қўлида эканлигига эътиборни қаратиб, турли юқумли касалликлар ва маънавий тубанлик инсон ҳаётига хавф солувчи вируслар билан зарарланишга олиб келишидан огоҳлантирди. Хусусан, аср вабоси ҳисобланган ОИТС касаллигининг қандай йўллар билан юқиши ва унинг аянчли оқибатлари, улардан сақланиш чоралари ҳақида маълумот берди. Яна бир хавфли иллат — гиёҳвандлик домига тушиб қолган ёшларнинг тақдири, бунинг келгуси авлодларга салбий таъсири хусусида Тошкент вилояти наркология диспансери ташкилий-услубий бўлими мудири Г.Шаисматова батафсил тушунтириш берди. Тиббиёт ходимлари ҳар бир шахс аноним тарзда шаҳримиздаги юқумли касалликлар поликлиникасида қон таҳлиллари орқали ўз саломатликларини текширтириш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида маълумот берди.

Ёшларнинг турли хил оқимларга кириб кетишларининг олдини олиш, иродали, юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлиги ҳақида «Қорабошбой» жоъме масжиди имом-хатиби И.Иманов ўз фикрларини билдириб, ёшларни ҳушёрликка чақирди.

Суҳбат сўнггида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб беришди.