14.08.2017. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаббуси билан Фарғона вилоятида «Устав талаблари асосида бошланғич ташкилотлар фаолиятини намунали ташкил этиш» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда шаҳар ва туманлардан 160 нафар касаба уюшма раислари, меҳнат муҳофазаси нозирлари ҳамда кадрлар бўлими ходимлари иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг мутахассислари Зафар Алиевнинг «Меҳнатни муҳофаза қилиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари ва бурчлари» ҳамда Саъдулла Иноятуллаевнинг «Ходимлар билан ишлаш технологиясига амал қилиш», Озод Ўраловнинг «Жамоа шартномаларини тузиш, қўшимчалар киритиш ва ҳисоботларни тайёрлаш» мавзусидаги маърузалари тингланди.
Фаоллар дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказишлари учун учрашувнинг давоми «Арсиф» дам олиш уйига кўчирилди.
— Бу тадбир ҳамкасблар орасида тажриба алмашиш, эркин мулоқот қилиш билан бирга кўнгилли ҳордиқ чиқариш имкони яратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир, — дейди Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Шоҳида Каримова.
Ўқув-семинар савол-жавоблар, ўзаро фикр алмашувларга бой бўлди.