[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.10.2017. 2017 йил 04 октябр куни Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Бюроси меҳнат инспекцияси ва меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Валентин Мокану Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида уч томонлама хамкорлар билан семинар ўтказди.

Ўтказилган уч томонлама хамкорлар иштирокидаги семинарда В.Мокану меҳнатни муҳофаза қилишни бошқарув тизимининг фундаментал принциплари, меҳнат гигиенаси ва хавфсизлиги асослари, бу масалаларга ХМТнинг стратегик муносабати ҳақида маърузалар қилди.

Шунингдек, Россия Федерациясининг мустақил касаба уюшмалари вакили Екатерина Кузнецова Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича миллий умумлашма маълумот (Национальный обзор) тайёрлаш жараёни ҳақида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

Шу билан бир қаторда, Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо давлатларда миллий умумлашма маълумот (Национальный обзор) янгиланиши бўйича ижобий тажриба билан ўртоқлашилди.

Миллий умумлашма маълумотни янгилашдан асосий мақсад, республикада меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликлар таҳлили, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ёки қайта кўриб чиқишда давлат органлари ва иш берувчи ҳамда ходимлар вакил органлари бирлашмаларининг иштирокини таъминлашдан иборатдир.

Миллий умумлашма маълумотда республиканинг ижтимоий ҳамкорлари томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги борасида амалга ошириладиган жамоатчилик назорати ишлари аниқ қилиб белгилаб берилади.

Семинар соҳага оид мутахассисларнинг савол-жавоблари билан қизғин бахс-мунозаралар билдирилган ҳолда ўтди.