[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.11.2017. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вазирлик, идора ва ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда сиёсий партиялардаги етакчилар кенгаши раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси маслаҳатчиси, Касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар бирлашмаси раиси ҳам иштирок этди.

Ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилган тўрт кунлик ўқув-семинарда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, хорижий давлатларнинг ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари, Етакчилар кенгаши ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ва қуйи тизим билан унумли ишлаш механизмлари бўйича машғулотлар ўтказилди.

Семинар давомида 2018 йилда вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимида ёшлар масалаларига оид давлат сиёсати борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар дастури лойиҳалари ишлаб чиқилди ҳамда кенг муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мутасаддилари билан тингловчилар ўртасида ёшлар масалаларига оид давлат сиёсатини юритишда мавжуд муаммолар бўйича очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Ўқув-семинар доирасида 2018 йил давомида фаолият юритадиган Республика Етакчилар кенгаши раиси ҳамда кенгаш аъзолари сайлаб олинди.

Республика Етакчилар кенгаши раислигига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси маслаҳатчиси, Касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар бирлашмаси раиси Раҳматилла Қорабоев сайланганди ва унга бир йиллик фаолияти учун «Ишонч ёрлиғи» тақдим этилди.