26.01.2018. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2016-2018 йиллар учун мўлжалланган Бош келишув барча соҳада фаолият кўрсатаётган ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаати, меҳнат ҳуқуқлари билан биргаликда, улар меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз иш ўринларини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Бош келишув ва тармоқ келишувларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вазирлик, идора ва компаниялар томонидан қатор самарали ишлар олиб борилаётир.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда вазирлик, идора ва компаниялар ўртасида “Меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш” бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг амалга оширилаётгани фиқримиз тасдиғидир.
Меҳнат муҳофазаси мсаласига алоҳида эътибор қаратиш ва илаб чиқариш хавфсизлиги стратегиясини ўз корхоналарида яратиш иш берувчи ва касаба уюшмалари олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда ҳар бир ходим онгига хавфсиз ишлаб чтқаришга дахлдорлик ҳиссини сингдириш, корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, анъанавий тизимдан самарали тизимга, яъни касбга оид хавф-хатарни баҳолаш, бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган манбаларни аниқлашга эришиб, ларнинг бартараф этилишини таъминлаш лозим.
Агросаноат мажмуи соҳасида содир бўлган ва бўлаётган бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилинганда, корхона ва ташкилот раҳбрлари томонидан меҳнатда жабрланган ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинмаслик ҳолатларига гувоҳ бўлинмоқда.
Мисол учун, Қашқадарё вилоятидаги Жейнов пахта тозалаш корхонаси ишчиси Отабек Саидов 2013 йил 19 мартида пахта хомашёсини қайта ишлаш цехида иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тароҳатини олган. Содир бўлган бахтсиз ҳодиса Қашқадарё вилояти Бандлик бошқармаси томонидан тузилган комиссия иштирокида ўрганиб чиқилиб, махсус текшириш далолатномаси тузилади. Комиссия томонидан берилган таклифлар ва тегишли Низом талабларига асосан, корхона раҳбари 3 кун давомида Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириб, жабрланган ходимга тақдим этилиши лозим эди. Лекин бу талаб бажарилмади.
2017 йил 20 ноябрида фуқаро О.Саидов ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси номига Жейнов пахта тозалаш корхонаси раҳбарияти томонидан у билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида Н-1 шаклидаги далолатнома тузилмасдан келинаётганлиги ва унинг мехнат соҳасидаги ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилинган. Мазкур холат юзасидан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва Қашқадарё вилояти Бандлик бошқармаси мутахассислари ҳамкорликда корхона раҳбарига меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун талабларига мувофиқ тақдимома киритишди ва натижада фуқаро О.Саидов билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан ўтган йилнинг 27 ноябрида Н-1 далолатномаси расмийлаштириб берилди.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти Чиноз тумани А.Исломов кўчаси 20-уй 3-хонадонда яшовчи касб касаллиги бўйича 2-гуруҳ ногирони фуқаро Актам Нурмурадов кўп йиллар давомида Чиноз пахта тозалаш корхонасида механик бўлиб ишлаб, касб касаллигига учраган. А.Нурмурадов ўтган йил 29 ноябр куни Чиноз пахта тозалаш корхонаси томонидан касб касаллиги туфайли белгиланган ойма-ой зарар тўловлдаридан июн-декабр ойлари учун 7035195 (етти миллион ўттиз беш минг бир юз тўқсон беш) сўм тўланмасдан келинаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига мурожаат қилган. Ушбу мурожаат ҳам Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилганда, корхона раҳбарияти зарар тўловларини ҳозирда тўлаб бериш имконияти йўқлигини рўкач қилиб, тўлашни рад этгани маълум бўлди. Корхона раҳбарияти билан олб борилган музокаралар натижасида фуқаро А.Нурмурадовга зарар тўловлари тўлиқ тўлаб берилиша эришилди.
Албатта, корхоналарда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларининг тўғри ва намунали ташкил этилиши иш самарадорлиги ошиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ҳамда касб касалликларига чалинишлар камайиши ва корхоналарнинг барқарор фаолият юритишига олиб келади.