29.01.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108“с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Низомга асосан, кўрик-танловнинг вилоят босқичини сифатли ва самарали ўтказиш мақсадида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида семинар ташкил этилди. Унда тармоқ касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотлари, хусусан, 120 та корхонадан 140 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандислар иштирок этди.
Иштирокчиларга кўрик-танловдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижа атрофлича тушунтирилди.
Хусусан, иштирокчиларга “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Низом иловаларида кўрсатилган шартлар чуқур тушунтирилиб, ҳар бир саволга бирма-бир тўхталиб ўтилди. Шунингдек, танлов шартларига мувофиқ асословчи ҳужжатлар, фотолавҳаларни тақдим этиш тартиби тушунтирилди.
И. Бердиев
Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси