[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.05.2018. Сўнгги йилларда ­Ўзбекистон касаба уюшма органлари томонидан халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Баҳодир Юлдашев Москва шаҳрида бўлиб ўтган халқаро йиғилиш асноси йўл хўжалиги ва транспорт ходимлари халқаро бирлашган касаба уюшмаси аъзолари билан учрашди.
Учрашувда Касаба уюшмалари умумконфедерацияси бош котиби Владимир Шербаков, йўл хўжалиги ва транспорт тармоғи халқаро бирлашган касаба уюшмаси раиси Александр Шуриков ҳамда Россия Федерацияси мус­тақил касаба уюшмалари раиси ўринбосари Георгий Корюшин, шунингдек, Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон давлатларидан ташриф буюрган касаба уюшма раҳбарлари иштирок этди.
Қизғин ва ўзаро ҳамкорлик руҳида ўтган тадбирда ижтимоий шериклик, меҳнат миг­рацияси ва бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Кучли ижтимоий сиёсат, ўзаро манфаатли ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикрлашиб олинди. Аъзоларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, тажриба алмашиш, тажрибали мутахассисларни шакллантириш мақсадида касаба уюшмалари, турдош йўналишдаги халқаро ташкилотлар ўқув марказлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, турли семинар ва конференциялар ташкил этиш йўналишидаги масалалар ҳам муҳокама этилди. Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Баҳодир Юлдашевнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, тармоқ касаба уюшмаси фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича ахбороти барчада катта қизиқиш уйғотди.
Учрашув якунида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгаши ҳамда Россия йўл хўжалиги ва транспорт ходимлари халқаро бирлашган касаба уюшмалари ўртасидаги Меморандум имзоланди.

Р.ЯЪҚУББОЕВ,
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси