[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.05.2018. Жорий йил 23 май куни Россия Федерациясининг  Москва шаҳрида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси халқаро Конфедерациясининг навбатдаги IX съезди бўлиб ўтди.

Унда 2015 йил май ойидан 2018 йил апрелигача бўлган ҳисобот даврида тармоқ ходимларини ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоялаш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий шериклик масалалари, иш берувчилар томонидан олинган мажбуриятларнинг бажарилиши аҳволи муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Съезд ишида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. ­Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев халқаро ташкилот Ижроия қўмита ­аъзолигига, Республика кенгашининг Тошкент шаҳри бўйи­­ча ­масъул ташкилотчиси Гулноз Тошпўлатова Конфедерация тафтиш комиссияси аъзолигига сайланди.
Бундан ташқари, Ўзбекис­тон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси билан Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Россия, Қирғизистон ва Қозоғис­тон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳақида Меморандумлар имзоланди.