11.06.2018. Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида баркамол авлодни тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада ўғил-қизларимизнинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолоти билан боғлиқ барча соҳаларда тизимли янгиланишлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларга ҳамоҳанг равишда Болаларни ёзги соғломлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳам янги босқичга кўтарилди.
Бугунги кунда ёзги соғломлаштириш мавсуми давомида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш йўналишидаги ишлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мувофиқлаштирилгани ҳолда ҳудудларда болажонларнинг мароқли ҳордиқ чиқариши ва сифатли соғломлаштирилишини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси тармоғи тизимидаги корхоналарда ишловчи кам таъминланган оилаларнинг фарзандларининг ёзги таьтилни мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида улар Қорақалпоғистон ҳудуди ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юборилди.
Ушбу оромгоҳларга йўл олган болажонларнинг ҳам , ота-оналарнинг ҳам қалби қувончга тўлиб, миннатдорлик туйғуларини билдирдилар.