[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.06.2018. Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиштириб олишда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мавзусига бағиш­ланган амалий семинар ташкил қилинди. Унда вилоят ҳокимлиги, меҳнат, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бош­қармалари мутасаддилари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Семинар-тренингда сўзга чиққан Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Лалайна Раза­финдракото Ўзбекистон давлат раҳбари томонидан мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш масаласи кун тартибига чиқарилиши халқаро ташкилотлар томонидан юқори баҳоланганини, бу жаҳонда Ўзбекистоннинг нуфузи янада ошишига сабаб бўлганини эътироф этди. У ўн кун давомида Хоразм вилоя­тидаги кўплаб ташкилотда ушбу мавзуда семинарлар ташкил қилингани, жойларда фуқаролар билан учрашганида мажбурий меҳнатга барҳам берилганига гувоҳ бўлганини алоҳида таъкидлади.
— Мамлакатимиз раҳбарининг Сирдарё вилояти фаоллари билан учрашувда билдирган фикрлари, ушбу масала ҳукумат томонидан муҳокама қилингани ва у бўйи­­ча ҳукумат қарори қабул қилингани мазкур муаммога узил-кесил ечим топишига сабаб бўлди. Хоразм вилоятида ҳам мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш чоралари кўрилмоқда. Касаба уюшмалари томонидан жойларда ташкил қилинаётган мониторингларда бунга гувоҳ бўляпмиз, — дейди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Хоразм вилоя­­ти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Раҳимова.
— Кейинги йилларда ишсиз фуқароларни жамоатчилик ишларига жалб қилиш тажрибасининг жорий қилингани нафақат аҳоли бандлигини таъминлашда, балки ижтимоий соҳа вакилларининг мажбурий меҳнатига барҳам беришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Урганч шаҳар маҳаллалар кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Феруза Раҳмонова.
Семинар-тренинг баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.