30.08.2018. Ўзбекистон фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга балҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини амалга оширишга дори қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан қабул қилинган қўшма қарорга асосан жорий йилнинг 6-27 августга қадар Республикамизнинг барча худудларида ўқув-семинарлари ўтказилди.
Семинарлар, худудларда фаолият юритаётган 650 нафардан ортиқ туман фермерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раислари, пахтачилик ва ғаллачилик билан шуғулланувчи йирик фермер хўжаликлари раислари, касаба уюшмаси туман кенгаши раислари, ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этишди.
Мазкур семинарларда, пахта йиғим-терим мавсумида юридик шахслар томонидан болалар меҳнатини қўлланилишига йўл қуймаслик, шунингдек болалар меҳнатни нормаларига, шароитларига ва талабларга, шунингдек болалар меҳнати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 138-сон ва 182-сон ҳамда қишлоқ хўжалиги ишларига педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек бюджет ташкилотлари ходимларини дала ишларига жалб қилмаслик ҳамда мажбурий меҳнатга йўл қуймаслик тўғрисидаги 105-сон Конвенциялари талабларига улар томонидан риоя этилиши устидан мониторинг ўрнатиш тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, пахта йиғим-терими жараёнида далаларда, шийпонларда теримчилар учун муносиб ва ҳавфсиз меҳнатни ташкил этилиши, унда тиббий қутилар билан таъминлаш, теримчилар учун дала шароитида иссиқ овқат, сифатли ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда санитар-гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган ётоқ жойларини ташкил этиш, теримчиларни ётоқ жойидан, терим жойларига хавфсиз олиб бориш устидан жамоатчилик назоратини кўчайтириш тўғрисида яна бир бор эслатиб қуйилди.
Албатта терим жараёнида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш аввалом бор теримчининг ҳаёти ва соғлиги учун энг асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Семинарлар, давомида иштирокчилар ўзларига қизиқтирган саволларига жавобларни олишди. Иштирокчиларга Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ишлаб чиқилган пахта йиғим-терими мавсумида фермер хўжаликлари, отряд раҳбарлари ҳамда теримчилар учун меҳнат муҳофазаси йўналишидаги мажбуриятлари ва вазифаларини акс эттирувчи тавсиялар ва эслатмалар тарқатилди.
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири
Х.Умаров