[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.10.2018. Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатимизга келади.

Давлат ташрифи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ҳолати юзасидан фикр алмашиш, стратегик шерик­лик ва иттифоқчиликни янада мус­таҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бормоқда. Буни касаба уюшмалари ва меҳнат соҳасини такомиллаштириш борасидаги ҳамкорлик мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Россияда ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини тўғри йўналтириш борасида катта тажриба тўпланган.
Хусусан, Россия меҳнаткашларининг энг йирик бирлашмаси Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси (РМКУФ) ҳисобланади. У 1990 йилда ташкил топган бўлиб, айни вақтда 122 аъзо ташкилотни, шу жумладан, 42 та Умумроссия, ҳудудлараро касаба уюшмалари ҳамда 80 та ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаларини бирлаштиради. 5 та Умумроссия касаба уюшмалари Россия мус­тақил касаба уюшмалари Федерацияси билан келишувлар асосида ҳамкорлик қилади. Россия ­мустақил касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларида 20 миллиондан ортиқ аъзо бор.
Россия мустақил касаба уюшмалари Федерациясининг 2015 йилдаги IX қурултойи­­да қабул қилинган «Муносиб меҳнат – инсон фаровонлиги ва мамлакат тараққиёти асоси» Дастури асосида Федерациянинг истиқболдаги вазифалари белгилаб олинган. Улар – бандлик ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, давлат ижтимоий кафолотларига риоя этиш, шахснинг баркамол ривожланиши учун шароит­лар яратиш кабиларни ўзи ичига олади.
Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ижтимоий меҳнат соҳаси, меҳнаткашлар ва касаба уюшмалари ҳуқуқларига риоя этиш масалаларига тааллуқли бўлган қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда экспертлик даражасида иштирок этади. ­РМКУФ ўзининг стратегик йўлини ижтимоий шериклик механизмини тўлақонли амалга ошириш билан боғлайди. Унинг асосини корхоналарда жамоа шартномаларини, шунингдек, учтомонлама тармоқ ва ҳудудий келишувларни тузиш тамойили ташкил этади. РМКУФ таркибига кирувчи касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотлари фаолият олиб бораётган деярли барча корхоналарда жамоа шартномалари тузилган.
РМКУФ касаба уюшмалари тизимида 2 та олий ўқув муассасаси – Москвадаги Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси ҳамда Санкт-Петербургдаги Касаба уюшмалари Санкт Петербург гуманитар университети фаолият юритади. Шунингдек, бугунги кунда Россиянинг ўнлаб ҳудудларида уларнинг филиаллари мавжуд.
Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан фаол ҳамкорлик қилади ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясининг энг йирик аъзо ташкилоти ҳисобланади.

Ўтган йилнинг кузида Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси ­Михаил Шмаков раҳбарлигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди.
Ташриф давомида делегация аъзолари мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, республика касаба уюшмалари фаолиятида белгиланган устувор йўналишлар билан танишди. Келгусидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Очиқ ва конструктив мулоқотлар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашилди. Хусусан, Россия­­да Ўзбекис­тон меҳнат мигрантлари касаба уюшмасини тузиш ёки уларни тегиш­ли тармоқ касаба уюшмалари аъзолигига қабул қилиш, Тошкентда Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси филиалини ташкил этиш, Ўзбекис­тон касаба уюшма фаоллари учун Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида ҳафталик ўқув курсларини ташкил этиш таж­рибасини қайтадан йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама этилди.
Ташриф давомида Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекис­тон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.

Ўзбекистон ва Россия касаба уюшма марказлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бормоқда. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ­РМКУФ таклифига кўра, ижтимоий шериклик, меҳнат миграцияси, бандлик масалаларига бағиш­ланган турли тадбирларда делегация­лар иштирок этган ва Россия касаба уюшмалари вакиллари ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган халқаро ва республика анжуманларида қатнашиб, икки давлат касаба уюшмалари фаоллари тажриба алмашиш имконига эга бўлган. Бундан ташқари, ­РМКУФ таклифига биноан мамлакатимиз касаба уюшмаларининг кўплаб фаоллари Москвадаги Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясида касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари бўйича ташкил этилган ўқувларда қатнашган.
Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари делегация­си Алоқа ходимлари касаба уюшмаси халқаро бирлашмаси таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳрида ўтган Ёш алоқа ходимларининг халқаро касаба уюшмалари форумида иштирок этди.
Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Молдова ва Швеция давлатлари ҳамда халқаро SEKO ва UNI халқаро касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари, иш берувчилар ва фаол ёшлар қатнашган тадбирда мамлакатимиз касаба уюшма ташкилотлари томонидан ёшларга яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, шунингдек, касаба уюшмаларининг давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ижтимоий шерик­лик асосидаги ҳамкорлиги борасидаги фаолияти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Делегациянинг профессор Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашуви ҳам уюштирилди. Умуман олганда, ҳар бир учрашув соҳани янада такомиллаштириш, инсон манфаатларини таъминлашдаги билимларни бойитишда ўзига хос тажриба алмашинув вазифасини ўтади.
Шу йилнинг март ойи охирида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ижтимоий-меҳнат муаммоларига бағишланган IV халқаро илмий-амалий анжуманида Ўзбекистон касаба уюшмалари вакиллари ҳам қатнашди.
Унда иштирокчилар Касаба уюшмалари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари меҳнат муносабатларини ривож­лантириш ва такомиллаштиришнинг самарали тизими бўлган ижтимоий ҳамкорликнинг замонавий тенденциялари ҳақида атрофлича фикр алмашдилар. Хусусан, бу борада Россия тажрибасини чуқурроқ ўрганиш имкони яратилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида анъанага айланган Халқаро Форумларда иштирок этиб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инсонларнинг муносиб меҳнатга бўлган ҳуқуқлари таъминланиши доирасида амалга оширилаётган ижобий тажриба билан ўртоқлашиб келмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон ва Россия тармоқ касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Хусусан, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари, Авиаходимлар, Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Рес­публика кенгашлари турдош касаба уюшма ташкилотлари билан тармоқ ходимларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси, меҳнат муҳофазаси бўйича фаол ­тажриба алмашинувини йўлга қўйишган.
Россия Президенти ташрифи доирасида мамлакатимизда Россия Федерациясининг Челябинск области касаба уюшмалари Федерацияси раҳбари Николай Буяков бош­чилигидаги делегация ишчи-ходимларга яратилаётган шароитлар, меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиши масалалари, касаба уюшмалари фаолияти билан яқиндан танишиш кўзда тутилган. Хусусан, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ­Челябинск области касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланиши кутилмоқда.
Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, меҳнат муносабатлари глобал тус олаётган, инсон манфаатларини таъминлаш, эркин ва фаровон турмушни яратиш бугуннинг долзарб масалаларидан бирига айланган бир даврда унинг аҳамияти янада ошиши табиий. Бу жабҳада Россия ва Ўзбекистон касаба уюшмалари ўртасидаги изчил ҳамкорлик фақат ва фақат тараққиётга хизмат қилиши муқаррар.

***

Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси билан Россиянинг Челябинск области касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашувни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев кириш сўзи билан очиб, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон ва Россия серқирра ҳамкорлик доирасида самарали ва залворли натижаларга эришганини айтиб ўтди. Бугунги кунга келиб мамлакатимизда 1400 тадан ортиқ корхона Россия инвестицияси асосида, Россия­­да 500 дан зиёд корхона ўзбек инвесторлари ҳисобидан фаолият юритмоқда. Мамлакатларимиз ўртасида илм-фан, маданият, таълим, туризм йўналишлари ҳам ривожланмоқда. Икки давлат ўртасида ҳудудий саноат корхоналари касаба уюшмаларининг ҳамкорлиги жадал суръатда ривожланиб, ўнлаб меморандумлар имзоланмоқда, тажриба алмашиш механизмлари йўлга қўйилмоқда.

Ушбу учрашувнинг натижаси ўлароқ имзоланган Челябинск области ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ҳамкорлик меморандумининг асосий йўналишлари меҳнаткашларнинг меҳнат ва ижтимоий, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Имзоланган ҳужжат мамлакатлар ўртасидаги ягона келишув эмас. 2017 йилда Наманган вилояти ҳокимининг Челябинск шаҳрига ташрифи доирасида Челябинск области губернатори Борис Дубовский билан ҳар томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
– Ҳамкорликдаги режалар ҳамда икки давлатнинг бир-бирига бўлган ишончи бизни қувонтирди, – дейди Челябинск области касаба уюшмаси раҳбари Николай Буяков. – Ҳаёт бир жойда қотиб турмайди ва ҳамкорликдаги фаолиятимиз мақсад сари янги нигоҳ ҳамда янги услубда ёндашишимизга имкон беради. Мақсадларимиз муштарак, режаларимиз бисёр. Мен Тошкент шаҳрига учинчи бор ташриф буюраётган бўлсам ҳам уни танимай қолдим. Тошкент янада гўзаллашяпти, ривож­ланяпти.
Икки томонлама ҳамкорлик меморандумини Челябинск области касаба уюшмаси раҳбари Николай Буяков ва Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Мурод Носиров