[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.04.2019. 2019 йилнинг 12 апрель куни Москва шаҳридаги Меҳнат саройида Касаба уюшмалари умумконфедерациясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни КУУ раҳбари, Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Михаил Шмаков олиб борди.

Йиғилишда 2018 йил декабрь ойида конфедерация аъзолигига кирган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигидаги делегация иштирок этди.

Кенгаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиковнинг КУУ Ижроия қўмитаси аъзолиги ваколатини тасдиқлади.

Конфедерация комиссиялари ҳамда Ёшлар кенгаши таркибига тегишли ўзгартишлар киритилиб, улар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари билан тўлдирилди.

Қайд этилганидек, турли қийинчилик ва глобал муаммоларга қарамасдан минтақадаги давлатлар иқтисодиёти тараққий этмоқда. Бу ривожланиш асосан инновация ва рақамли иқтисодиётни амали­ётга татбиқ этишнинг самарасидир. Бироқ иқтисодиётнинг реал секторида инновацияни кенг кўламда татбиқ этиш жадаллашмаяпти. Юқори самарали иш ўринлари яратиш етарли даражада эмас, аҳолининг реал даромади, ишчи-ходимларнинг маоши ҳали ҳам пастлигича қолмоқда. Қатор давлатларда ностандарт бандлик кенгайиб, муддатли шартномалар қўлланилмоқда.

Кенгаш КУУга аъзо мамлакатларга учтомонлама комиссия доирасида  инсон омилини ривожлантирувчи, тараққиёт модели, муносиб меҳнат ва яратилган маҳсулотнинг адолатли тақсимланиши тамойилларини қатъиян ҳимоя қилишни тавсия этди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков «Минтақа давлатларида бугунги куннинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги глобал муаммолари» мавзусида маъруза қилди.