17.08.2019. 2019 йилнинг 13 август куни Риштон туманида тумандаги таълим муассаса ва ташкилотлар иш берувчи вакиллари, туман, шахар кенгаши раислари хамда 124 та бошланғич ташкилот қўмита раислари учун Ўзбекистон таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Мажбурий мехнатни бартараф килишда касаба уюшма ташкилотларининг роли” мавзусидаги семинар-тренинг булиб ўтди. Семинар-тренинг машғулотида Ўзбекистон таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Р.Бедилов, Кенгаш бош мутахассиси Лазокатхон Турикова, Фарғона вилояти касаба уюшмалари бирлашма Кенгаши раиси Э.Нуралиевлар иштирок этишди. Семинар-тренингни Р.Бедилов мажбурий меҳнатни бартараф этишда касаба уюшма фаолларини бу сохада ўзларини вазифаларини тулақонли бажариш, хар қандай мажбурий мехнатни олдини олиш бўйича курашиш, тушунтириш, тарғибот ташвикот ишларини доимий равишда олиб боришда бошланғич касаба уюшма қўмиталарини ўрни ва роли беқиёслигини билдирди. Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий химоя бўлими бош мутахассиси Л.Турикова бугунги кунда “Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича халкаро ва миллий меҳнат стандартлари” тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумот бериш билан бир қаторда улар билан савол-жавоблар олиб борди. Семинар тренинг давомида касаба уюшма фаолларидан тушган саволларга батафсил жавоблар берилди. Семинар-тренинг бахс мунозараларга тўла бўлиб, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари иш берувчилар билан ҳамкорликда жамоа шартномаларининг бажарилишига тўлиқ эришиш ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ўзларига семинар-тренингдан келиб чиқиб вазифалар белгилаб олдилар.