26.09.2019. 2019 йил 16 август куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига Беларусь Республикаси Гродненск вилояти Слонимский райони Советская кўчаси 35 “а” уйда яшовчи фуқаро Анатолий Михайлович Капычин ариза билан мурожаат қилган.
Аризада фуқаро Анатолий Михайлович Капычин “Сангзортранс” МЧЖда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган даврида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолгани ҳамда мазкур ташкилот томонидан етказилган зарар учун товон пуллари 2019 йил феврал ойидан бошлаб тўланмасдан келинаётганлигини қайд этиб, ушбу товон пулларини тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраган.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларининг бузилишини бартараф қилиш мақсадида жавобгар “Сангзортранс” МЧЖ иш берувчисига 2019 йил 26 август куни жабрланувчи Анатолий Михайлович Капычиннинг 2019 йилнинг 1 феврал ойидан 2019 йилнинг 1 сентябр ойигача тўланмай келинган жами 1 439 380 (бир миллион тўрт юзи ўттиз тўққиз минг уч юзи саксон) сўмни тўлаб берилиши бўйича тақдимнома киритилди.
Тақдимнома “Сангзортранс” МЧЖ томонидан ўрганиб чиқилиб, жабрланувчи Анатолий Михайлович Капычинга 2019 йилнинг 1 феврал ойидан 2019 йилнинг 1 сентябр ойига қадар тўланмай келинган жами 1 439 380 (бир миллион тўрт юзи ўттиз тўққиз минг уч юзи саксон) сўм маблағ 2019 йил 17 сентябр куни тўлаб берилди.