[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.10.2019. Фарғона вилояти Қува тумани Тинчлик МФЙ Истиқбол кўчаси 56-уйда истиқомат қилувчи меҳнат ногирони Умурзақов Махситали Исақович Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига, 1982 йилда иш вақтида бахтсиз ходисага учраб икки қўлидан оғир тан жароҳати олганлиги, лекин иш берувчи томонидан бир-неча йилдирки зарар тўловлари тўланмай келинаётганини баён этиб, тўланмай келинаётган зарар тўловларини иш берувчидан ундириб беришга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Бўлим мутахассислари томонидан фуқаро мурожаатида такидлаган холатга алоқадор барча хужжатлар ўрганиб чиқилди ва фуқаро мурожаати ўз тасдиғини топди. Амалдаги қонунчиликка асосан тўланмай келинган зарар тўловлари хисобланиб, иш берувчи томонидан фуқарога, яъни меҳнат ногиронига нисбатан 17 429 424 (ўн етти миллион тўрт юз йигирма тўққиз минг тўрт юз йигирма тўрт) сўм зарар тўловлари тўланмай келинганлиги аниқланди. Ушбу холат юзасидан белгиланган тартибдаги харакатлар амалга оширилиб, бўлим мутахассисларининг сайи-харакатлари билан фуқарога иш берувчидан  17 429 424 сўм зарар тўлови ундириб берилди.

М. Хатамов

Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси