24.10.2019. Бўз тумани, Нурафшон МФЙ, Холис кўчаси 69-уйда яшовчи фуқаро Қаҳҳорова Нилуфар “АТБ “Агробанк” Бўз туман бўлими чиқим касса кассири лавозимидан ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб” Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судига даъво ариза билан чиққан. Ушбу фуқаролик ишини ҳар томонлама ҳолисона кўриб чиқиш учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Юридик бўлими ходимлари мутахассис сифатида иштирок этиб, Н.Қаҳҳоровани меҳнат шартномасини бекор қилинишига оид бўлган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, АТБ “Агробанк” Бўз туман бўлими бошқарувчиси томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнатга оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳақида хулоса берилди.
Суд мажлиси жараёнида, Н.Қаҳҳоровани меҳнат шартномасини бекор қилинишига асос бўлган барча хужжатлар кўриб чиқилиб, муҳокама қилингач, АТБ “Агробанк” Бўз туман бўлими вакили уни ишга тиклаш юзасидан келишув тузиш таклифини киритди. Фуқаро Н.Қаххорова ушбу таклифга ўз шартларини билдирди, банк вакили билдирилган шартларни қабул қилиб, уни ишга тиклаш юзасидан келишувга рози эканлигини билдирди.
Суд мазкур ишни кўриш жараёнида, Н.Қаҳҳоровани ишга тиклаш юзасидан томонларни келишувга эришганликларини мақуллади.
Эришилган келишув орқали Н.Қаҳҳоровани ҳуқуқи тикланди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Юридик бўлими мудири
Х.Усманов