[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.11.2019. Хоразми вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан Агросаонат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Янгиариқ туман бошланғич ташкилот етакчилари учун “Касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил қилиш” мавзусида ўқув-семинар ташкил қилинди.

Ўқув-семинарида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири  Марат Ишметов меҳнат жамоаларида сайлаб қўйиладиган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг вазифалари ва уларнинг ҳуқуқларининг кафолатлари, жамоа шартномаси ва унинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонун, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ва уларга риоя этилишида касаба уюшмаларига қўйиладиган талаблар, юридик бўлим мудири Музаффар Атабаев корхона ва ташкилотларда меҳнат муносабатлари ҳамда уларни тартибга солишда иш берувчиларнинг вазифалари, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иктисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Худайрган Атаджанов  меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари жамоа шартномалари ва келишувлари мавзусида маъруза қилдилар.

Шунингдек, “Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўладиган бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш чора тадбирлари” мавзуси атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқув-семинар давомида корхона, ташкилот муассасаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, берилган  саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар берилди. Қолаверса,                      фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизими билан иш  берувчиларни тўлиқ қамраб олиш, ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаҳодатлашдан ўтказиш,      меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар сайланиши, ўқитилиши, малакаси оширилиши жараёнлари, уларнинг самарали ишлаши учун шароитлар яратиб берилишини жамоа шартномаларида акс эттириш,     меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги масалаларининг муҳим ўрин тутиши ҳақида жамоат фикрини шакллантириш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб боришлари келишиб олинди.

Эркин Байджанов

Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси.