[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.11.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Татаристон касаба уюшмалари Фелерацияси делегацияси қабули бўлиб ўтди. Унда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида аввало, мамлакатимизда барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига алоҳида тўхтаб ўтилди. Меҳмонларга Ўзбекистонда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида йўлга қўйилган самарали ижтимоий шерикликнинг аҳамияти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнатини муҳофаза қилиш, ишловчилар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, шунингдепк, болаларни соғломлаштириш, нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларни касаба уюшмаларига жалб қилиш, уларда жамоа шартномаларини тузиш, ушбу локал ҳужжат орқали ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш каби йўналишларда олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларнинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, уларнинг қабул қувватини ошириш, янги санаторийлар барпо этиш, санатор-курорт муассасаларида даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Делегация аъзолари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг ўзаро мулоқотлари давомида икки давлат касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш ҳар томонлама фойдали бўлиши таъкидланди.

Ўз навбатида Татаристон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари мамлакатимизга ташрифлари давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги “Косонсой”, “Чинобод”, “Ситораи Моҳи Хоса” санаторийлари фаолияти билан батафсил танишганларини таъкидлар эканлар, мазкур сиҳатгоҳлардаги янгиланишлар ва соғломлаштириш йўналишлари, хизмат кўрсатиш даражасини юқори баҳоладилар.

Татаристон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Елена Кузьмичева мазкур учрашувнинг келгусидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати