[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.12.2019. Қонун билан касаба уюшмалари фаолиятининг қонунийлик, ихтиёрийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш каби асосий принциплари белгиланди.

Жумладан, фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, аъзо бўлиш, аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга.

Қонунда касаба уюшмаларининг тадбиркорлик фаолиятига оид нормалар белгиланди.

Яъни, касаба уюшмалари ўз таъсис ҳужжатларида белгиланган мақсад ва вазифалар доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Касаба уюшмалари фаолиятининг кафолатларини кучайтириш мақсадида иш берувчининг мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.

Жумладан, иш берувчи ходимларнинг манфаатларига дахлдор қарорлар қабул қилингунга қадар касаба уюшмалари билан маслаҳатлашув ўтказиши шарт.

Қонунга кўра давлат касаба уюшмалари фаолиятини субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар шаклида ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаши мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.