[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.12.2019. Кегайли туманидаги «Халқабод пахта тозалаш» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистондаги турдош корхоналар ичида йирикларидан ҳисобланади.

Мавсумда ишга жалб этиладиган 150 нафар ишчини ҳам қўшганда жамоа 475 нафарни ташкил қилади. Корхонада жамоа шартномаси асосида ходимларни муносиб меҳнат шароитлари билан таъминлаш мақсадида бор имкониятлардан фойдаланилмоқда. Махсус кийим-бош, иссиқ овқат ва сут маҳсулотлари бериб борилади. Корхонанинг захира ­омборда зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари сақланади.
Ишчиларни тиббий кўрикдан ва иш ўринларини аттестациядан ўтказиб бориш доимий назоратда. Корхонада тиббиёт хонаси, ҳар бир цехда алоҳида дам олиш ва кийиниш хоналари бор. Навбатдан чиқадиган ходимлар учун автоулов, алоҳида сартарош хизмат кўрсатади. Ойлик иш ҳақлари вақтида берилиши касаба уюшмаси назоратида. Шунингдек, жорий йилда ижтимоий ёрдамга муҳтож ходимлар учун 200 млн. сўм маблағ ажратилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача бўлган миқдорда кўмак пуллари берилди. Шу кунгача 6 нафар ходимга замонавий турар-жой учун иморатнинг бошланғич тўлови корхона томонидан тўлаб берилди.
Корхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси доимий эътиборда. Жорий йилда 40 нафардан кўпроқ аъзолар «Ўзпахтасаноат»АЖ тизимидаги «Арчазор-Чимгон» соғломлаштириш марказида имтиёзли дам олишди. Ходимларнинг 60 нафардан кўпроқ фарзандлари ёзда оромгоҳларга юборилди. Уларнинг ўзлари учун Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Моддий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор кишиларни уй юмушларига жалб этиш мақсадида тўрт нафар аёл ҳомийликка олиниб, касаначилик фаолиятига жалб этилди. Уй-жойга эҳтиёжи бўлган оилаларга икки хонали турар-жойнинг ­бошланғич нархи корхона ҳисобидан ўтказиб берилди. Шу билан бирга 3 млн. 200 минг сўмдан пул ажратилиб, ҳар бирига тикув машиналари харид қилинди. Касаначилар бугун меҳнатларига яраша ишбай ҳақи олишмоқда.
Корхона Халқабод шаҳридаги 3-мактабгача таълим муассасасини ҳомийликка олган. Ҳар байрамда касаба уюшма фаоллари совға-саломлар билан жажжиларни хурсанд қилишади.

Мамут Қалханов
«Халқабод пахта тозалаш» АЖ касабақўм раиси