10.01.2020. “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати”, шиори остида ўтказилаётган ватанпарварлик ойлигида касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Самарқанд шаҳридаги 75061 ҳарбий қисмда, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаоллари ва аскарлар учрашди.
“Ватанимга таянчман”, мавзусидаги ватанпарварлик соатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, вилоят депутати Сухроб Рафиков бошлаб берди. У мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, қуролли кучларни ислоҳ қилишдаги ютуқлар, миллий армиямизнинг ватан мустақиллиги, суверенитетини сақлаш, сарҳадлар даҳилсизлигини таъминлашдаги ўрни хусусида фикр юритди.
Ватан ҳимоячилари деганида, шу юрт учун жон куйдирадиган ҳар бир ўғлоннинг ўрни бор. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб бир қатор тадбирлар белгилаб олганмиз, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Акбар Абдусаидов. – Ойлик доирасида, касаба уюшмалари фаоллари ўзлари таҳсил олган мактабларда, “Ўзбекистон республикаси қуролли кучлари – юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир”, “Қуролли кучларимизнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва роли” мавзуларида маъданий – маърифий тадбирлар ташкил этиши режалаштирилган.
Жойларда ўтказилаётган “Маънавият соатлари”нинг бош мавзусига ҳам ватанпарварлик ғояси сингдирилган.
Ҳарбий қисмдаги учрашувда, касаба уюшмалари вакиллари хизматда юксак наъмуна кўрсатган 25 нафар ҳарбий хизматчиларга бадиий китоблар туфҳа этишди.
Р.Асқаров
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бош мутахассиси