[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.02.2020. Жорий йилнинг 17-22 февраль кунлари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида тармоқлар касаба уюшмалари Республика Кенгашлари меҳнат муҳофазаси мутахассисларининг “Муносиб меҳнат асослари” йўналишидаги 40 соатли дастур бўйича малакалари оширилди. Малака оширишга 14та тармоқ мутахассислари билан Федерация Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўлими мутахассислари ва 4та ишлаб чиқариш корхоналари меҳнат муҳофазаси муҳандислари жалб қилинди.

Ўқув машғулотлари халқаро стандартлар талабида қайта таъмирланган,замонавиймаиший техникалар билан жиҳозланган, ёруғ ва шинам хоналарда ўтказилди. Бир хафталик ўқиш Хафта давомида тингловчилар дастурдаги мавзуларни ўзлаштириш билан бирга ўз тажрибалари бўйича ҳам ўзаро фикр алмашдилар. Айниқса, “Касаба уюшмалари тўғрисида” ги янги Қонуннинг касаба уюшмаларининг инспекциялари тўғрисидаги 44-45-модалари бўйича қизғин баҳс-мунозаралар бўлди. Тингловчилар касаба уюшмалари инспекциясининг структураси, ваколатлари, хуқуқ ва вазифалари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Амалий машғулотда Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “IMZO” фабрикаси иш фаолияти билан танишилди.Ўқув машғулотлари учун тузилган дастур якунида ўтилган мавзулар бўйича якуний тест синовлари ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Х.Махмадалиев иштирокида якуний давра суҳбатида тингловчиларга “Гувоҳнома” топширилди.