28.04.2020. Меҳнатга оид миллий ва халқаро нормалар инқироздан сўнг барқарор ва адолатли тикланиш мақсадидақабул қилинаётган сиёсий чораларнинг тасдиқланган ва ишончли пойдевори ҳисобланади.Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) эркак ва аёлларни тенг ҳуқуқлар асосида, эркинлиги, хавфсизлиги ва қадр-қимматини инобатга олиб, муносиб ва самарадор бандлик билан таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган халқаро меҳнат нормалари тизимини ишлаб чиқган.
Мазкур масалалар миллий қонунчилигимизда, Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва меҳнат муносабатларини тартибга солувчи, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сонли «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
СOVID-19 пандемияси шароитида мехнат муносабатларини йўлга қўйишда меҳнат стандартлари компас вазифасини бажаради.
Биринчидан, ХМТнинг меҳнат стандартларида меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитлари, алоҳида тоифадаги ходимлар ҳимояси, меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг (дискриминиация) таъқиқланиши, бандлик ва ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаларда миллий ва халқаро меҳнат стандартларини бажариш, ходимлар, иш берувчилар ва хукуматни COVID-19 пандемияси шароитида муносиб меҳнатни таъминлашида кафолати дейишимиз мумкин.
Иккинчидан, ХМТнинг меҳнат стандартларида бандлик, ижтимоий ҳимоя, меҳнатга ҳақ тўлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, меҳнат соҳасида ҳамкорликка оид аниқ берилган инсон манфаатига йўналтирилган сиёсий тавсиялар инқироз ва унинг оқибатларини енгиб ўтишда ёрдам беради.
Учинчидан, ХМТнинг меҳнат стандартлариходимларнинг касалликларга чалиниши эҳтимолини камайтириш, уларнинг меҳнат қилиши учун хавсиз шароит яратишимконини беради.
Меҳнат стандартларидаги тавсияларга амал қилиниши ижтимоий мулоқот маданиятини ҳамда кризис вақтида ва ундан кейин бандлик ва меҳнат шароитларини ёмонлашишини бартараф этиш гарови бўлган меҳнат соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга хисса қўшади. Инсоният COVID-19 пандемияси каби узоқ муддат таъсир кўрсата олувчи аниқ шарт-шароит билан юзма-юз келганда меҳнат стандартлари йўл-йўриқ ва кўрсатмалар беради.
Иш берувчиларга касаба уюшмалари тавсиялари
Давлат томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларга риоя этинг, уларни ҳар бир ходимга етказинг ва бажарилишини мониторинг қилинг.
Ходимлар ва уларнинг оилаларини етарли даражада ижтимоий-иқтисодий таъминланганлиги нуқтаи-назаридан иш ўринларидаги мавжуд сиёсатни иш берувчи ўзи томонидан қўллаб-қувватлаётганига ишонч ҳосил қила оладиган даражада қайта кўриб чиқинг.
Ижтимоий мулоқот, миллий меҳнат қонунчилиги ва халқаро меҳнат стандартларига асосланган сиёсатни амалга оширишда илғор тажрибаларга амал қилинг. Иш жойидаги қўллаб-қувватловчи чоралар барча учун камситишсиз қабул қилинишини таъминланг, барча ходимларни улар билан таништиринг, мазкур чораларнинг моҳиятини барча ходимларга тушунтиринг ва ўзларини қулай хис қилишлари учун қулай шароит яратинг.
Иш жараёнида ходимларга оид маълумотларнинг хавфсиз ва махфийлигини таъминлаб, камситиш ва ижтимоий табақаланишга йўл қўймаслик, уларни ўқитиб, билимларини ошириш орқали қўллаб-қувватланг.
Ходимлар масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ишларини ўз уйларида, оиласи билан бажаришлари учун эркинлик беринг. Агар юқорида баён этилган тартибда ишлаш имкони бўлмаса, ишлайдиган ота-оналарга уларнинг болаларини парвариш қилиш тарзида ёрдам кўрсатишнинг бошқа турларини кўриб чиқинг.
Ишлаётган ота-оналарни уларнинг болаларини парвариш қилишни ташкил этишорқали қўллаб-қувватланг ва болалар парвариши сифатли олиб борилаётганига ишонч ҳосил қилинг.
Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси чораларини кучайтиринг, шу жумладан, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид йўриқ бериш ва ўқитиш ишларини амалга оширинг.
Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, ўриндошлик асосида ишлаганлик учун, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун тарафлар ўртасидаги келишувга кўра, меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдорини белгиланг.
Ходимлар учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда (МКнинг 89-моддаси), ходимнинг розилиги билан меҳнатни ташкил этинг. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қайси тартибда ўрнатилган бўлса, ўша тартибда ўзгартирилишини унутманг. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходимлар учун ноқулай томонга ўзгартирилишига уларнинг розилигисиз йўл қўйманг (МКнинг 156-моддаси).
Ходимларга стресс ҳолатга тушган, тиббий ёрдамга муҳтож инсонларга биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатинг.
Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишдава меҳнатгаҳақ тўлашдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сонлиФармонининг 16 ва 17-бандларигаамал қилинг:
коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўланг;
коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига йўл қўйманг.
Масофавий ишга вақтинчалик ўтказилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни қуйидагича амалга оширинг:
меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида – ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;
меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида – ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда.
Ходимларни мослашувчан иш графигига ўтказганингизда уларнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини сақлаб қолинг. Мослашувчан иш графигига ўтказилган ходимларга меҳнат ҳақиниишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотгамутаносиб равишда тўланг.
Уйда ишлашга ўтказилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни қуйидагича амалга оширинг:
меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида – ходимнинг уйда ишлашга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;
меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида(Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом, рўйхат рақами 3228, 28.03.2020).
Меҳнат хавфсизлигига оид тавсиялар
Касаллик аниқланганидаиш берувчилар нима қилиши керак?
Иш берувчи ҳар бир иш ўрнида меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши, ходимларни белгиланган нормалар бўйича сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув, шахсий ҳимоя ҳамда гигиена воситалари билан таъминлаши, шунингдек жамоавий ҳимоя воситалари қўлланилишини таъминлаши ҳамда йўл-йўриқлар бериши керак (Ўзбекистон Республикасининг 22.09.2016 йилдаги ЎРҚ-410-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 23-моддаси).
Иш берувчилар касбий хавфларни минималлаштириш учун профилактика ва ҳимоя чораларини кўриш учун жавобгар. Иш берувчилар, тегишли асос бўлганда ва имкониятларидан келиб чиқиб, ходимларни талаб даражасидаги ҳимоя кийимлари ва воситалари билан бепул таъминлашлари керак(ХМТнинг 155-сонлиИшлаб чиқаришда ва меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида конвенцияси).
Иш берувчилар ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли маълумот билан таъминлаши, ишларига оид масалаларда маслаҳатлашиши, фавқулодда ҳолатларда чоралар кўриши, касалликлар ҳақида соғлиқни сақлаш ва меҳнат органларига тезкорлик билан хабар бериши учун жавобгардир.
Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда (авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва бошқа ҳолларда) ана шу даврда унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади (МКнинг 167-моддаси).
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан энг биринчиси ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлашдир.
Хавфсизлик қодаларидан 10 та тавсия
1. Каронавирус пандемияси даврида иш ўрнида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларини SARS-CoV-2 инфекциясидан ҳимоя қилиш бўйича тезкор чоралар билан тўлдиринг.
Жамоат жойларида кўплаб одамлар тўпланади. Инфекциядан зарарланиш хавфи ортади, бу соғлиқни сақлаш тизимининг ҳаддан ташқари юкланишига олиб келади. Бу эса, ўз ўрнида юқори хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш талабларини пандемияга динамик мослаштиришни талаб этади.
2. Инфекция тарқалишига қарши курашиш ишларига врачлар, меҳнат ҳавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни жалб қилинг, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг доирасини кенгайтиринг.
Мутахассислар билан ижтимоий шериклик корхона, ташкилот ва муассасаларгакундалик иш ҳаётида зарур ҳимоя чораларини самарали таъминлашга ёрдам беради. Ташкилот шифокорлари ва меҳнат хавфсизлиги бўйича мутахассислар иш берувчиларга меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид қоидаларнинг бажарилиши тўғрисида маслаҳат беришлари ва уларга кўрсатмалар беришлари керак. Корхона, ташкилот ва муассасаларўз ходимларига, шунингдек, масофадагиларига телефон орқали ихтиёрий тиббий кўрикларни таклиф қилишлари керак.
3. Ҳамма ерда: иш жойида, биноларда, кўчада ва транспорт воситаларидакамида 1,5 метр узоқликда хавфсиз масофа сақланишини таъминланг.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда тегишли тўсиқлар ўрнатинг, белгилар осинг ёки кириш қоидаларини жорий этинг. Агар бунинг иложи бўлмаса, самарали муқобил чораларниқўлланг.
4. Ходимларнинг меҳнат жараёнида тўғридан-тўғри алоқада бўлиш ҳолатларинииложи борича камайтиринг.
Иш жадвали, танаффуслар жадвалиёки офисга ташқаридан ташриф буюриш бўйича ташкилий чора-тадбирларини ишлаб чиқинг. Ходимлар ўртасидаги алоқалар минимал даражада бўлишини таъминланг.
5. Ишда касаллар бўлмаслигини таъминланг.
Инфекция аломатлари бўлган одамлар (жумладан, енгил иситма, шамоллаш аломатлари, нафас қисилиши) иш жойини тарк этишлари ёки шифокор келиб, ҳолатга аниқлик киритгунича уйда қолишлари керак. Ходимлардан ҳамкасбларига хавф туғдирмаслик учун уйдан ишга чиқишларидан олдин соғлиқларини текширишларини талаб қилинг.
6. Тўғридан-тўғри алоқа қилиш зарур бўлганда қўшимча ҳимояни таъминланг.
Ҳимоя қисмларига ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, ходимларни ва бино ёк ҳудудга кириш ҳуқуқига эга бўлган барча шахсларни (масалан, мижозларни) ҳимоя воситалари билан албатта таъминланг.
7. Қўшимча гигиена чораларини кўринг. Кириш-чиқиш ва иш жойлари яқинида қўл гигиенаси учун ювиш ва дезинфекция воситаларибўлишини таъминланг. Умумий жойлар, ташкилот транспорт воситалари, иш ускуналари ва бошқа алоқа бўлиши мумкин бўлган жойларни вақти-вақти билан дезинфекцияланг.
8. Меҳнат гигиенасини ва хавф гуруҳидаги ходимлар ҳимоясинитаъминланг. Кўп одамлар ўз соғлиғи учун қайғуришади. Корхона, ташкилот ва муассасалар шифокорлари, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси хизмати иш билан боғлиқ соғлиқ учун хавфлар тўғрисида шахсий маслаҳатлар беришлари керак. Агар сизгаходим хавф гуруҳида эканлиги маълум бўлса, зарур шахсий ҳимоя чораларини кўринг.
9. Пандемия давридаги тайёргарлик ҳолатини таъминланг. Аниқланган инфекцияларга тезкор жавоб бериш учун пандемия даврида иш тартибини ишлаб чиқинг. Касаллик юқтирган ходимларни аниқлаш, хабардор қилиш ва касаллик юқтирган ходимларни ажратиш,хавфсиз ҳолатга келтириш мақсадида маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорлик қилинг. Агар ходимлар инфекция юқтирганларинишубҳа қилсалар, ташкилотдаги доимий алоқа қилиш учун масъулшахс билан боғланишлариниталаб қилинг.
10. «Саломатлик биринчи навбатда!» принципига амал қилинг. Ходимларингизни доимий равишда қўллаб-қувватланг. Иш берувчи учун ходимларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги устувор вазифа эканлигини улар тушунишлари ва ҳис қилишлари керак. Инфекцияни юқтиришдан ҳимоя қилиш бўйича барча қўшимча чораларва инфекция тарқалишига доир маълумотларнингмоҳиятини тушунтиринг. Зарурат туғилганда, чоралар амалиётга қўлланилишини ва маълумотлартекширилиши мумкинлигини маълум қилинг.