[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.06.2020. 40 йилдан бери ҳамшира бўлиб, аммо 3 йилдан бери патронаж ҳамшира вазифасида ишлаб келаяпман. Буйруғимга патронаж деб ёзилмагани учун устама тўланмаяпти? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

Агар ҳақиқатда умумий амалиёт тиббиёт хамшираси бўлиб ишлаб, лавозим мажбуриятларини бажараётган бўлсангиз, у холда буйруқда ҳам потранаж хамшира деб кўрсатилиши лозим.

умумий амалиёт тиббиёт ҳамшираларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори – 40 фоиз.

Психоневролог врачлар учун меҳнат таътилининг муддати неча кундан иборатлиги тўғрисида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 134-моддасига кўра ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий ҳамда ушбу кодекснинг 136-моддасига асосан меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қўшимча таътиллар берилади.

Бундай қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, – касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти асосида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 140-моддасига кўра қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2019-2021 йиллар учун тузилган Тармоқ келишувнинг 3.7-бандида Иш ўринлари аттестациядан ўтказилмаган муассасаларда иш ўринлари аттестациядан ўтказилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги қарорига ҳамда МКнинг137-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг 1996 йил 1 апрелгача белгиланган таътиллар муддатини сақлаб қолиш;

3.8-бандида эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорининг 4-8 иловаларида ҳамда 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомнинг 2-иловасида келтирилган “Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта хавфли бўлганлиги муносабати билан уларда ишлаш ходимлар тариф ставкаларига қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, лавозимлар рўйхати”да келтирилган касб ва лавозимда ишловчиларга меҳнат таътиллари муддати асосий 15 кун, қўшимча таътил муддатини камида 12 кун қилиб белгилаш ва бунга иш жойлари аттестацияси бўйича ҳулосада белгиланган қўшимчаларни қўшган ҳолда амалга ошириш белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда иш берувчи Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуннинг 14-моддаси ҳамда Тармоқ келишувининг 6.14-банди талабларини бажарган холда ҳар беш йилда камида бир марта “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиши ва унинг натижаларига кўра 24 иш кунга аттестация натижасида белгиланган қўшимча кунларни қўшиб белгилаши лозим деб ҳисоблаймиз.

Нодира Каримова
Хамидулла Премкулов
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва юридик бўлимлар томонидан тайёрланди