02.07.2020. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида вилоятдаги шаҳар ва туманлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган.
Мазкур дастурлар доирасида Самарқанд туманида кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга амалий кўмак берилмоқда.
Самарқанд туманида жорий йилнинг 1 июль куни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда аёлларга тикув машиналари ва қурилиш материалларни топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков сўзга чиқиб Мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёлларни ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков, вилоят депутати Санобар Мирсаидова, Самарқанд туманидаги сектор раҳбарлари туман ҳокими Носир Мавлонов, туман прокурори Жавлон Санаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Самарқанд тумани бўлими раҳбари Илхом Муродовлар тумандаги оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланишни ўзини бандлигини таъминлаш истагини билдирган 15 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширди.
Бундан ташқари, тумандаги оилавий шароити оғир 7 нафар аёлларимизни уй-жойларини таъмирлаш учун қурилиш материаллари берилди.
Хотин-қизларимиз эътибордан шукроналикларини билдиришди.
Самарқанд туманида хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.
Акбар Абдусаидов
Самарқандвилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – ўринбосари