08.07.2020. Мамлакатимизда Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар давом этмоқда.
Самарқанд шаҳрида ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни иш билан таъминлашга кўмаклашилди.
Бугун шаҳарнинг мактабгача таълим муассасасида вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков,Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳасан Нормурадов, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Музаффар Хошимов, Самарқанд шаҳар прокурори Дилмурод Сайидқуловлар иштирокида 26 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.
Шу куннинг ўзида хотин-қизларнинг ўн нафари Самарқанд дон махсулотлари МЧЖ га буйруқ асосида тикувчи касаначи вазифасига доимий ишга қабул қилинди.