[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

27.07.2020. Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига биноан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш мақсадида Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика Ишчи гуруҳи тузилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Маънавият ва маърифат маркази” ходимларидан иборат ташкил этилган Ишчи гуруҳ ўз олдига оддий аёллар билан мулоқот қилиш, аёлларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўришни мақсадида Республика Ишчи гуруҳи 24-27 февраль кунлари Пастдарғом туманида, шунингдек 4-7 март кунлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида фаолият олиб борди.

Ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юриб, 1 097 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 305 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч-ноқобил оилалар аҳволи ўрганилди.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида вилоятдаги шаҳар ва туманлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбоева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиқов, вилоят ҳокими Э.Турдимовлар томонидан шу йилнинг март ойида аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдиқланган эди.

Дастурнинг жойларда ижросига қай тарзда эътибор бериляпти аёлларнинг муаммолари уларнинг ташвишлари билан шуғулланиш ҳолатлари ўрганиш бўйича Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутлатлари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ходимлари иштирокида  Ишчи гуруҳи тузилиб жорий йилнинг 29-30 июн, 1-2 июл кунлари туман ва шаҳарларда ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар натижаси бўйича Жорий йилнинг 23 июль куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, вилоят депутати Сухроб Рафиков томонидан вилоятда кун тартибидаги масала “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар” дастурининг туман ва шаҳарлардаги ижроси бўйича ахборот берди. Дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, вилоят депутати Сухроб Рафиков жорий йилнинг 24 июл куни Самарқанд шаҳар ва Оқдарё туманларининг сессияларида ҳам иштирок этди ва мазкур Дастурдаги масалаларнинг ижросини аниқ ва сифатли бажарилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берди.