04.09.2020. Вилоятнинг Арнасой, Дўстлик ва Янгиобод туманларида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари ҳамда ишчи-ходимларига COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларининг қўлланиши шароитида вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари тушунтирилди.
Ушбу ҳудудлардаги корхона ва ташкилотларнинг кириш жойида дезинфекция тунели ўрнатилиб, масъул ходим бириктирилган. Тана ҳарорати меъёрида бўлган ходимлар иш жойига қўйилмоқда. Барча ходимлар антисептик воситалари, юз ниқоблари, махсус кийим-шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Юқорида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда банкларда мижозларнинг оралиқ масофани сақламаслик, кассада ишловчи ходимлар томонидан махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланмасдан хизмат кўрсатиш ҳолатлари аниқланиб, тушунтиришлар берилди, мавжуд камчиликлар жойида бартараф этилди.
Барча ташкилотларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган хавфсизлик бўйича тавсиялар ва эслатмалар тарқатилди.
И. Жабборов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник инспектори