[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.11.2020. Данғара тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг VIII Қурултойдаги маърузаси, Президентимизнинг ушбу тадбир қатнашчиларига йўллаган табригининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.

Даставвал тадбир қатнашчиларига Президентимизнинг йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шу билан бирга, мазкур табрикнинг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқига, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати ўқиб эшиттирилди.

***

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг VIII-Қурултойидаги мурожаатномадан келиб чиқиб Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олтиариқ туман кенгашида бошланғич касаба уюшма қўмита раислари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда мухтарам Президентимизнинг Қурултой иштирокчиларига йўллаган табриги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожатномаси ўқиб эшиттирилди.

Юртбошимизнинг Қурултой иштирокчиларига юборган табриклари ҳамда мамлакатимизда 11 ноябрь Касаба уюшмалари куни деб эълон қилиниши ва касаба уюшмалари Академиясининг ташкил этилиши  барча бошланғич касаба уюшма раисларида чуқур миннатдорлик ва фахр туйғуларини уйғотди.

Мурожатномадан келиб чиқиб касаба уюшмалари ўз олдига “Янги Ўзбекистон — Янги касаба уюшмалари” шиори остида жипслашиб, ўз ғайрати, шижоати билан юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун  сидқидилдан  меҳнат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб олдилар.

***

Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишчи-ходимлар иштирокида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг саккизинчи қурултойи иштирокчиларига йўллаган табриги, Қурултой делегатларининг мамалакатимиз халқи, ишчи-мехнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати қизғин муҳокама этилди.

Айтиш керак, Президентимизнинг Қурултой иштирокчиларига йўллаган табриги барча касаба уюшма аъзоларини рухлантиргани сингари, тиббиёт бирлашмаси ишчи-ходимлари ҳаётида ҳам муҳим из қолдирганини мамнуният билан тилга олдилар.

Тарғибот тадбирида сўз олган иштирокчилар касаба уюшмалари тарихида янги давр бошланганлигини, айниқса, давлат раҳбарининг Қурултой иштирокчиларига йўллаган табрикларида касаба уюшмалари фаолиятига юқори баҳо берганликлари, бу юксак эътироф касаба уюшмалар ходимларини тўлқинлантириш билан бирга, елкаларига катта масъулият ҳам юклаганини қайд этиб ўтдилар. Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ж.Эргашев