[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.11.2020. 2020 йилнинг 17 ноябрь куни Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркинжон Нуралиев “UZ SUNGWOO Ўзбекистон-Корея” қўшма корхонасида бўлиб, у ерда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар билан учрашди.

Учрашув  бошида бирлашма Кенгаши раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмаларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг VIII қурултойдаги маърузаси, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, самимий кечган мулоқотлар давомида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар замирида халқимиз фаровонлиги устуворлик касб этаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг “Халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Одамлар эртага эмас, балки бугун яхши яшашлари шарт”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” каби тамойиллар давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги қайд этилди.

Учрашув давомида ишчи-ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш мақсадида викторина бахслари ўтказилди.

Берилган саволларга тўғри жавоб қайтарган ходимларга вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан китоблар совға қилинди.

Ж.Эргашев