[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.11.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси жорий йилнинг 16 ноябридан Энергетика вазирлиги тизимидаги нефт-газ ва геология корхона, ташкилот ва муассасаларида ўзининг жамоатчилик назорати, ўрганишларини бошлади.

Корхоналарни ўрганиш чоғида ишчи-меҳнаткашлар билан мулоқот қилиниб, уларга корхоналар, цехларда яратилган шароитлар сўровнома асосида холис ва ҳаққоний аниқланмоқда.

Мулоқотларда – ходимлар бир кунда неча соат ишлаётганлиги, бир ойда неча кун ишлаётганлиги, ойлик иш ҳақи ўз вақтида берилаётганлиги, корхонага ишга қабул қилиш жараёнида коррупция ҳолати йўл қўйилмаганлиги, ойда неча маротаба берилаётганлиги, яратилган меҳнат шароитлари қониқтириши, шахсий ҳимоя воситалари ўз вақтида олинаётганлиги, ётоқ жойлари, ошхонанинг ҳолати, овқатнинг сифати каби йўналишларда ўз фикр-мулоҳозаларини билдиришди.

Хусусан, Қашқадарё вилоятидаги “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ, “Қашқадарё технологик транспорт” АЖ, Андижон вилоятидаги “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминот филиали, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги нефт-газ корхоналарида ходимлар учун яратилган шароитлар, меҳнат қонунчилиги ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати амалга оширилиб, 1000 га яқин ишчи-меҳнаткашлар билан суҳбат ва сўровномалар ўтказилди.

Аниқланган камчилик ва муаммоларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, бошқалари бўйича инспекторларнинг Иш берувчиларга кўрсатма киритиш амалиёти қўлланилмоқда.

Жамоатчилик назорати йўсинидаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.