[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.11.2020. Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида онлайн тарзида бўлиб ўтган “Янги ўзбекистон-янгича дунёқараш” маъданий-маърифий тадбир доирасида, “Ватан ва миллат қайғуси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, Ўзбекистон қахрамони, Олий Мажлис сенати аъзоси Ҳасан Нормуродов, “Зарафшон”-“Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири, Сенатор Фармон Тошев, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Маҳалла ва оила марказлари, халқ қабулхоналари, маданий маърифий муассасалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов ўз ижодида янги Ўзбекистоннинг қисқа фурсатларда шонли тарихга замин яратганлигини ёрқин бўёқларда ифодалаб бера олган, – деди тадбирда сўз олган Ўзбекистон қахрамони, Олий Мажлис сенати аъзоси Ҳасан Нормуродов.- “Ватан ва миллат қайғуси”, 2020-Миллатни улғайтирган  йил” публицистик руҳдаги мақолаларни ўқиган ҳар бир киши юрагида ватан ва миллатга меҳр, садоқат жўш уради. Маънавият ҳақида кўп гапирамиз-у аммо бу тадбирларда ана шунақанги юртпарварлик ғоялари сингдирилган қўлланмаларни учратиш мушкул. Фикримча, жойларда ўтказилаётган “Маънавият соатлари”да ана шундай умумэътирофга лойиқ чиқишлар, она заминимиз саодатига ундовчи, шижоатни уйғотувчи асарлардан оқилона фойдаланишимиз керак.

“Ватан ва миллат қайғуси” китобини ўқиб бир ижодкор сифатида юракни қийнаётган дардларнинг бадиий ифодасини англагандек бўлдим, – дейди “Зарафшон”-“Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири, Сенатор Фармон Тошев.- Муаллиф ижодининг бош мақсади, миллатни, шахсни улғайтириш, фидоийлик ва юртпарварликка чорлашдан иборатдир.

Ўзбекистон республикаси халқ қабулхонасининг Самарқанд тумани бўлими раҳбари Илҳом Муродов, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Ўролбоев, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман кенгаши раиси Зулфия Атамуродова, “Тезкор эко сервис” МЧЖ раҳбари Зоҳид Янгибоевлар тўпламдан ўрин олган  публицистик мақолалар мазмун-моҳияти хусусидаги ўз қарашларини баён этишди.

Маърифий тадбир иштирокчилари қайд этганларидек, китобни ўқиган ҳар бир кишида, юрт – диёр истиқболига хизмат қилишига иштиёқ алангаланишига ҳеч шубҳа йўқ.

Акбар Абдусаидов

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раис ўринбосари.