[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.02.2021. 2021 йил учун тасдиқланган режа-жадвалга асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ ва меҳнат техник инспекторлари томонидан тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларининг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугунгача шундай тадбирлар таълим ва фан, агросаноат мажмуи, соғлиқни сақлаш, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда ўтказилди.

Ўтказилган тарғибот ва ташвиқот тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун ва моҳияти тушунтирилиб, видеоролик намойиш этилди.

Тадбирлар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Қашқадарё вилояти бўйича инспекторлари томонидан Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга кенг тадбиқ этиш, олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида теран ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш, бунда барча тизимдаги касаба уюшма фаоллари ва етакчилари бор имкониятларини ишга солишлари таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ўтказилган семинарларда Иш берувчилар томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, улар учун тиббий кўриклар ташкил этиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган жамоатчи вакилларни ўқитиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тушунтиришлар берилди.

Ўзказилаётган тарғибот тадбирлари билан бир қаторда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат инспекцияси ҳамда Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мутахассислари аралашуви билан 2020 йилнинг 28-апрель куни бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган Миришкор туман Халқ таълими бўлими махсус экспулатация таъмирлаш хизматлари бўлими пайвандчиси Аширов Ихтиёрнинг оила аъзоларига 93 524 565 (тўқсон уч миллион беш юз йигирма тўрт минг беш юз олтмиш беш) сўм миқдоридаги бир йўла бериладиган нафақа пуллари Миришкор туман Халқ таълими бўлими томонидан тўлиқ тўлаб берилишига эришилди.

Шунингдек, Меҳнат инспекцияга мурожаат қилган “Қарши пахта тозалаш” АЖ собиқ ишчиси, 2-гуруҳ меҳнат ногиронлигига эга Рўзиқулова Муҳтарамага декабрь ва январь ойлари учун тўланмаган 3 835 000 (Уч миллион саккиз юз ўттиз беш минг) сўм ойлик зарар тўловлари “Қарши пахта тозалаш” АЖ томонидан тўлиқ тўланиши ташкил этилди.

А.Хўжақулов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори