[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.06.2021. Бугунги  кунда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан кўплаб ижтимоий ташаббуслар илгари сурилиб, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш йўлида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Улар натижасида кўплаб оилаларнинг рўғорига барака кириб, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига замин яратилмоқда.

Мазкур жараёндаги ишларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам муносиб ҳисса қўшиш мақсадида турли соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга мамлакат миқёсида ижтимоий ҳимояталаб оилалар, хотин-қизларнинг ижтимоий-маиший аҳволини яхшилаш ишларида ҳам иштирок этмоқда.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган “Аёллар дафтари” хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда айни муддао бўлди. Айни кунларда касаба уюшмалари “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишлари учун кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кредитлар ажратиш, бокувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатиш, ижтимоий ёрдамга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатиш борасида тизимли ишларни олиб бормоқда. Шунингдек, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдамлар кӱрсатиш, нотурар жойларда истиқомат килаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатиш, қарамогида бир ва ундан ортик I гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларга, тиббий ҳимояга мухтож эҳтиёжманд хотин-қизларга, ҳукукий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга, психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга амалий кўмак кўрсатиш соҳасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Республика Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси бир вақтнинг ўзида оғир ижтимоий вазиятга тушган 30 ёшдан юқори бўлган “Аёллар дафтари”га киритилганлар билан ишлаш тизимида амалга оширилаётган ишларни таҳлилий ўрганиб, бу борада  зарур амалий ёрдамларни кўрсатмоқдалар. Бу жараёндарда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, улар бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Тўрақўрғон туманидаги “Dilrabo SDA Textil” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонасига “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 35 нафар кам таъминланган хотин-қиз ишга жойлаштирилди.

Тумандаги  тадбиркор аёл, “Дўстлик” ордени соҳибаси Маъсуда Содиқова саъй-ҳаракатлари билан маҳалладаги қаровсиз бино қайта таъмирланиб, 300 ўринга мўлжалланган янги корхона ишга туширилди ва унда маҳалладаги ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Шунингдек, тадбиркор боғ ва иссиқхона барпо этиб, унга ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ишга олинган.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тўрақўрғон туман кенгаши томонидан аъзоликка олинган ушбу корхона ходимларининг меҳнат муҳофазаси, муносиб меҳнат шароитлари яратилиши, дам олиб, ҳордиқ чиқариши масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати