[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.09.2021. Янги ташқил қилинган АО «UZBEKISTAN AIRPORTS» раҳбарияти фуқаро М.Д, У.М. ва Н.З.лар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра МКнинг 100 моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра бекор қилинган.

Мазкур банд билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиши лозимлиги Меҳнат кодексида белгиланган. Жумладан, иш берувчи меҳнат шартномани ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан бекор қилганда камида икки ой олдин меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МКнинг 102-моддаси). Ундан ташқари, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасидан розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди (МКнинг 101-моддаси).

АО «UZBEKISTAN AIRPORTS» раҳбарияти томонидан юқорида кўрсатилган тартибга риоя қилинмаганлиги учун касаба уюшмалари томонидан фуқаро М.Д, У.М. ва Н.Злар манфаатида ишга тиклаш, мажбурий бўш юрган вақтлари учун пул тўлаб беришни сўраб судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.

Суд мазкур даъволарни тўлиқ қаноатлантириб, фуқаро М.Д, У.М. ва Н.Зларни аввалги ишига тиклаш ва АО «UZBEKISTAN AIRPORTS» дан фуқаро М.Д, У.М. ва Н.Злар фойдасига 43 000 000 (қирқ уч миллион) сўм компенсация ундиришига қарор чиқариб берди.

Натижада, яна учта фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўба мудири

Г.Рзаева