27.01.2012. Бошланғич касаба уюшма ташкилотини бошқариш қийинми ёки… Соҳада тажриба тўплаган, одамлар ишончини оқлаб келаётган қуйи тизим раҳбарларининг бу борадаги фикрлари қандай? Нега ҳамма ҳам жамоатчилик асосида бажариладиган бу вазифага қунт билан ёндашмайди?
Бошланғич драйвер бўлмаса, оқсашлар барҳам топмайди. Агросаноат маж муи ходимлари касаба уюшмаси Пахтачи тумани кенгаши фао лиятига назар солиб, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. Тан олиш керак, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Пахтачи тумани кенгаши йиллар давомида тизимдаги қолоқ ташкилот сифатида тилга олинган. Шу сабаб тармоқ кенгашига раҳбар этиб сайланган Бўрибой Тоировнинг ҳам «аравани» тортиб кетишига кўпчилик ишонмаганди. Кўп йиллар туман миқёсидаги ташкилотларни бошқарган, катта ҳаёт тажрибасига эга етакчига, албатта, аввалига осон бўлмади.
– Ишни касаба уюшмаларининг таянч бўғини ҳисобландан бошланғич ташкилотлардан бошладим, – дейди Бўрибой Тоиров. – Ўрганишларда аён бўлдики, тизимнинг қуйи бўғинидаги аксар етакчилар жамоа юкини тортиш қудратига эга эмас экан. Аксарияти шунчаки сайлаб қўйилган.
Ваҳоланки, бу вазифа соҳиби раҳбарнинг ҳам, жамоанинг ҳам кўнглини топа оладиган, керак бўлганида, иш берувчини жамоага қайиштира оладиган, ўз сўзини ўтказа олиши лозим. У касаба уюшмаларига бирлашган 22 та ташкилот, корхона раҳбари билан мулоқотга киришди. Меҳнат жамоаларидан ана шундай қобилият соҳибларини ахтарди.
– Бошланғич касаба уюшма ташкилоти етакчилигини танлаш биргина тармоқ кенгашига боғлиқ масала эмас, – дейди тармоқ туман кенгаши молия бўлими мудири Замира Жўраева. – Номзод иш берувчига ҳам манзур бўлиши керак. Қолаверса, у жамоада етарлича нуфузга эга бўлиши, эркин ҳолатда сайланиши керак. Шундай вазиятлар бўлдики, иш берувчилар томонидан тавсия қилинган бир қатор номзодлардан воз кечишга тўғри келди. Тармоқ кенгаши раиси ушбу фаолият учун мустақил фикрга, дипломатик қобилиятга, интеллектуал салоҳиятга эга кадрлар керак, деган фикрни илгари сурди.
Шундай қилиб, кенгаш таркибидаги 12 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида йиғилишлар ўтказилиб, янги раҳбарлар сайланди. Кўпчилик пахтачилик кластерлари таркибидаги ташкилотларни касаба уюшмалари сафига тортишни муаммо санаб келганига қарамай, туман кенгашининг саъйҳаракати билан Пахтачида бу масала ҳам ўз ечимини топди. 596 нафар доимий, минглаб мавсумий ишчиходимларни иш билан таъминлаб келаётган «ООО Пахтачи кластер» корхонаси касаба уюшмалари аъзолигига қабул қилинди.
Ҳаракат ва интилишлар беиз кетмаяпти. Тизимга аъзо бўлиш истагида бўлаётганлар сафи ортяпти. Жорий йил бошида таркибдаги ташкилотлар сони 29 тага етказилиб, аъзолар сони 11,5 минг нафарга яқинлашиб қолди. Тармоқ касаба уюшмалари тумандаги фаол касаба уюшмаларини доимий қўллаб келаётган 20 нафар фермер хўжалиги раҳбарини имтиёзли дам олдирди.
– Бошланғич касаба уюшма етакчиларининг унумли ишлашлари учун барча шароитларни яратиб берганмиз, – дейди туман кенгаши раиси Бўрибой Тоиров. – Табиийки, кадрларга бўлган талаб ҳам кучайтирилган. Яқинда туман қишлоқ хўжалиги касбҳунар мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолиятига баҳо берилди. Жамоа ишончини оқламаган етакчидан воз кечишимизга тўғри келди. Бу биргина бизнинг эмас, балки ўқув муассасаси жамоасининг талаби ҳам эди. Янги раҳбар бой берилган фурсатларнинг ўрнини тўлдиришига ишониб турибмиз.
Пахтачи туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари тармоқ касаба уюшмалари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Бу меҳнаткашлар ижтимоийиқтисодий манфаатлари ҳимоясининг янада юксалишига имкон яратишига шубҳа йўқ, албатта.
Нурилла Шамсиев