09.02.2022. Мамлакатимизда буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган куннинг 581 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Адиблар ҳиёбони”да ўтказилган тантанали тадбирда қатор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва фан арбоблари иштирок этдилар.
Мазкур тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутасаддилари ва ходимлари ҳам иштирок этиб, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйдилар.