[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.03.2022. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида Наврўз байрами катта тантана билан нишонланди.

Маъмурият ва касаба уюшмаси ҳамкорликда меҳр-оқибат ва саховат айёмини эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш билан бошлади. Жумладан, комбинатда ишлаб пенсия
га чиққан байналмилалчи жангчилар, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларига озиқ-овқат тўпламлари ҳамда пул мукофотлари туҳфа этилди. 154 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож пенсионерга, 35та боқувчисини йўқотган оилага озиқовқат жамланмалари топширилди.

Комбинат таркибий бўлинмаларига бириктирилган ихтисослаштирилган муассасаларда байрам дастурхони ёзилди. Ангрен шаҳридаги 34-сонли махсус интернат, Сариосиё туманидаги «Саховат» уйи, Олмалиқ шаҳридаги 6-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб, 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати каби қатор муассасаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Комбинат ишчи-ходимлари 300 нафарининг Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳати уюштирилди. Спортнинг каратэ-до, эркин кураш, енгил атлетика, бокс, белбоғли кураш, волейбол, баскетбол турлари бўйича ўтказилган мусобақалар эса қизғин кечди.

Олмалиқ шаҳрида ўтказилган Наврўз байрами тантаналарида комбинат таркибий бўлинмалари ўртасида ташкил этилган урф-одатлар ва миллий қадриятларни акс эттирувчи кўргазмалар танловида комбинат ижтимоий объектлар бошқармаси шоҳсупага кўтарилди.

Феруза Бозорова

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ходимлари касаба уюшмаси кенгаши мутахассиси