[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

21.04.2022. Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га асосан Федерациянинг Навоий вилояти кенгаши томонидан “Беш ташаббус-беш имконият” лойиҳаси доирасида вилоятнинг Кармана туманидаги 25-сонли махсус мактаб интернатида имконияти чекланган ёшлар иштирокида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир муборак Рамазон ойи муносабати билан ёшларни рағбатлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси марказий аппарати ҳамда Федерациянинг вилоят Кенгаши масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида мактаб интернатда таҳсил олаётган 30 нафар имконияти чекланган ўқувчиларнинг вилоят Тарих ва маданият давлат музейига саёҳатлари уюштирилди. Ташриф давомида мамлакатимизда имконияти чекланган шахсларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва юксак эҳтиром алоҳида эътирофга лойиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларига вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Дилафрўз Ўразова

Вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси