[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.11.2012. 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши, ва Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорлигида “Касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида очиқ мулоқот ўзказилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши мутасаддилари, вилоят солиқ бошқармаси бирлашган қўмитаси аъзолари ҳамда касаба уюшмаси фаоллари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот давомида меҳнат мухофазаси, меҳнат қонунчилиги ва касаба уюшмаси фаолиятига оид ходимларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида фаол ходимлар байрам муносабати билан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати