[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.11.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Иштихон туманидаги «Орлот» маҳалласида учрашув бўлиб ўтди. Маҳалла аҳли ва касаба уюшмалари вакиллари ўртасидаги самимий мулоқотда бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ҳам ечим топилди.

– Тикиш-бичишни ўрганганман, – дейди “Орлот” маҳалласида яшовчи Умида Қувондиқова. – Шароит туфайли ишлай олмадим. Битта тикув машинаси бўлганида ўз иқтидоримни синовдан ўтказган бўлардим. Учрашувда Умидага ўхшаган бир неча аёллар ҳам тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш орзусида эканини билдиришди. Касаба уюшмалари ва туман ҳокимлиги бу муаммога шу жойнинг ўзида ечим топди. Яъни, 5 нафар чевар хотин-қиз замонавий тикув машиналари соҳиби бўлишди. Маҳалла фаолларидан 13 нафарига совғалар топширилди.

– Халқ орасига кириб бориш, уларнинг ҳаётий ташвишларига шерик бўлиш жамоат ташкилотимизнинг кундалик вазифасига айланган, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов. – Тан олиш керак, илгарилари ҳудуд раҳбарлари халқ билан юзма-юз бўлишдан ўзларини олиб қочишарди. Таклифимизга бош қўшган Иштихон тумани ҳокими Фазлиддин Рўзибоев қишлоқларга, эл ичига кириб борди ва қатор масалаларни учрашувларда, хонадонларни айланишдаёқ ҳал этди.

Нурилла Шамсиев