[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.11.2022. Яхши инсонларнинг борлиги яхшида. Айниқса, улар бугунги кунда Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунса, икки карра яхшидир. Боиси уларга ишинг ёки бирор бир юмушинг тушса дарров қонун доирасида ечим топишга астойдил киришадилар.

Гап шундаки, мен “Асакабанк” АЖ Фарғона филиалида 22 йилдан буён мутахассис бўлиб ишлаб келар эдим. Яқинда иш жараёнида меҳнатга оид ҳуқуқларим бузилди. Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Шундан сўнг касаба уюшма мутахассислари мурожаатимни қонун доирасида ўрганиб чиқиб,  Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритдилар.

Суд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5-, 6-, 9- ҳамда 29-моддалари, “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан 1997 йил 30 августда ратификация қилинган “Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисида”ги 111-сонли Конвенция талаблари қўпол равишда бузилган деб топди. Натижада “Асакабанк” АЖ Фарғона филиалидан менинг фойдамга иш ҳақига қўшимча устама пуллари, банк тизимида ишлаган иш стажим учун қўшимча тўлов ҳамда маънавий зарар тўловлари учун жами 129 млн 876 минг 361 сўм ундириб берилиб, қонуний ҳуқуқларим тикланди.

Мен Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши мутасаддиларига ўз миннаддорчилигимни билдираман. Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқиб, адолат қарор топишида бор куч-имкониятларини сафарбар этаётган касаба уюшма ходимлари ҳамиша соғ-омон бўлишсин. 

Наргизахон Шокирова

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри.