[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.01.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари совуқ об-ҳаво шароитида меҳнаткашларнинг ишлаш ва дам олиш шароитларини ўрганиб, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Худди шу мақсадларда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бўлим мудири Собир Эгамбердиев ва тармоқ касаба уюшмасининг Қашқадарё вилояти кенгаши раиси А.Юсупов  “Толимаржон ИЕС” АЖда бўлиб, ишчиларга яратилган ишлаш ва маиший шароитларни ўргандилар.

Ўрганишлар жараёнида станциядаги барча цех ва бўлимларда меҳнат қилаётган ишчилар билан корхонада мавжуд меҳнат шароитининг айни кунда юртимиз бўйлаб кузатилаётган совуқ об-ҳаво вақтида зарур талабларга жавоб бераётганлиги тўғрисида очиқ мулоқот ва суҳбатлар ўтказилди. ,

Шундан сўнг, иссиқлик электр станциядаги касаба уюшма аъзолари билан учрашиб, об-ҳавонинг совуқ шароитида ишлаш вақтида зарур бўлган қўшимча шароитларни яратиш чоралари кўрилди.