[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

31.03.2023. Ҳаётда бирор муаммога дуч келган ёки қандайдир адолатсизликдан азият чеккан инсон далдага, маънавий ва амалий кўмакка эҳтиёж сезади. Дардини кимгадир айтгиси келади, уни чин кўнгилдан тинглайдиган, унга хайрихоҳлик билдирадиган дўстга талпинади. Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси боғбони Шаҳло Ҳусанова иш кунида зарурат юзасидан йўлни кесиб ўтаётганда «Матиз» русумли автомашина уни уриб юборади. Оғир тан жароҳати олган аёл шифохонага ётқизилган. Аммо Шаҳло Ҳусановага ишхонасидан ҳеч қандай моддий ёрдам кўрсатилмади, иш вақтида соғлиғига шикаст етгани учун товон пуллари ҳам тўлаб берилмади. Шундан сўнг, у амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти кенгашига мурожаат қилди. Кенгаш мутахассислари масалани ўрганиш давомида Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан тегиш ли ташкилотларга хабар бермаганини аниқлашди.

Касаба уюшмалари Ш.Ҳусанова билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани текшириш учун вилоят бандлик бош бошқармасига хат киритди. Натижада, ўша кўнгилсиз ҳодисанинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса сифатида ҳисобга олинишига эришилди ва жабрланувчига товон пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, унга Қарши шаҳар ободонлаштириш бош қармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан маълум миқдорда моддий ёрдам ажратилди.

Бахшиной Файзуллаева Муборак туманидаги банк филиалида кассир-назоратчи лавозимида ишлаб келган. У 2020 йилда аввал туғруқ, сўнгра бола парваришлаш таътилига чиққан. Унинг 2022 йилда ишга қайтмоқчи эканини билдириб ёзган аризаси иш берувчи томонидан қаноатлантирилмаган. Айнан касаба уюшмаси аралашгач, аёл банкнинг Қашқадарё вилояти филиалига касса-назоратчиси лавозимига ишга қабул қилинди.

Бундай ҳолатлар нега кўп учрайди? Бунга баъзи иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигини чуқур билмаслиги ёки ходим инсон омилига енгил қараши сабабми?

Маълумки, йилдан-йилга нодав лат секторда меҳнат қилаётганлар сони ўсиб боряпти. Бу ходимларни касаба уюшма имтиёзларидан баҳраманд этиш учун биринчи навбатда, аъзоликка қабул қилиш лозим. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида кейинги уч йилда вилоятдаги нодав лат секторга тегишли 2808 та корхона жамоат ташкилотига қабул қилинди. Улардаги аъзолар сони 29195 нафарни ташкил этди. Жорий йилнинг ортда қолган икки ойи давомида эса вилоят бўйи ча 157 та корхона, ташкилот ва муассаса ҳамда улардаги 2393 нафар ходим сафимизга қўшилди. Жамоа келишувлари тузилди.

Шу кунларда навбатдаги ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ўтказиш учун оромгоҳларнинг ҳолати ўрганилмоқда. Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 14 та ёзги болалар оромгоҳи фаолият юритади. Ўтган йили мавсум давомида 17500 нафар болани дам олдириш режалаштирилган эди ва бунга тўлиқ эришилди.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида ўтган йили жамоа шартномалари ва минтақавий келишувлар орқали уюштирилган саё ҳатларда 29 минг 553 нафар ходим юртимиздаги қадимий шаҳарлар ҳамда тарихий қадамжоларда бўлишди. 61 нафар ишловчи аёл ва 90 нафар ишлаётган пенсионерга саёҳатлар бепул ташкил этилди. Шунингдек, ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун театр, концерт, музей, кино ва турли кўргазма залларига олиб борилди.

Байрам саналари арафасида вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан «Саховат» ва «Мурувват» уйида яшовчиларнинг ҳолидан хабар олиниб, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, касаба уюшма фаоллари хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, вилоятда «Аёллар дафтари»нинг тўртинчи босқичини шакллантиришди. Шу кунларда ушбу босқичда белгиланган чора-тадбирлар ижросига киришилди. Масалан, яқинда Қарши туманидаги Маданият марказида 32 нафар хотин-қизга тикув машинаси берилди. Тикиш-бичишнинг ҳадисини олган, аммо рўзғоридан орттириб, тикув машинасини олмаётган хотин-қизларга субсидия маблағлари ҳисобидан замонавий дастгоҳнинг тақдим этилиши айни муддао бўлди.

Оила – жамиятнинг бир бўлаги. Қачонки, ходимнинг оиласи тинч ва кўнгли хотиржам бўлсагина, у жамиятга, ишлаётган корхонаси ривожига ҳисса қўша олади. Узоқ бир қишлоқ ёки маҳалладаги фуқаронинг ёки бўлмаса, бирор ишчининг ижтимоий ҳолатини, муаммоларини қандай билиш мумкин? Албатта, одамлар билан мулоқот қилиш, мурожаатларни беэътибор қолдирмаслик ва жойлардаги вакилларнинг фаоллиги ҳисобига. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлмиш 160 нафар талабага шартнома пулларининг бир қисмини қоп лаб беришга 821 миллион сўм маблағ сарфланди. Сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилган 51 нафар йигитга фоизсиз ссуда берилди. Пенсия ёшига етган 767 нафар ходимга пенсияга чиқишдан олдин бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди ва қимматбаҳо совғалар берилди. Шунингдек, жамоа шартномалари орқали 2355 нафар кекса ёшдаги меҳнат фахрийсига моддий кўмак берилди.

Сўнгги йилларда ходимларни сиҳатгоҳларда имтиёзли ва бепул соғломлаштиришда сезиларли ўсиш кузатиляпти. Масалан, 2022 йилда 1771 нафар ишчи-хизматчининг санаторийларда соғлиғини тиклаши режалаштирилган эди. Амалда эса 3418 нафар ходим ўз саломатлигини мустаҳкамлади. Дам олганларнинг 524 нафарига бепул йўлланмалар тақдим этилди.

Касаба уюшмаларининг саъй-ҳаракатлари билан вилоятда соғлиқни сақлаш ходимларининг тиббий кўрикдан ўтишда чиқимдор бўлиш ҳолатлари бартараф этилди. Касаба уюшмаларига қўйилган масъулиятли талаблардан бири –жамоатчилик назоратини ўтказиб, жойларда камчиликларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат. Шунинг учун ҳам инспекторларимиз кўпгина жабҳаларда жамоатчилик назорати тадбирларини ташкил этиб, ишчи-хизматчиларнинг меҳнат шароитларини ўрганишмоқда. Жумладан, пахта йиғим-терими вақтида вакилларимиз ҳудудий мониторинг гуруҳи таркибида туманлардаги пахта далаларида бўлишди. Ўрганишлар натижасида пулини ололмаган теримчиларга салкам 275 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Шу йилнинг март ойидан бош лаб, барча корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари ҳамда келишувларининг ўтган йилдаги ижросига доир муҳокамалар ўтказиб келинмоқда. Албатта, бу йиғилишлар оддий, одатий тарзда эмас, танқидий-таҳлилий руҳда ўтиши лозим. Ғалвирни сувдан кўтариб, қилинган ва қилинмаган ишларни сарҳисоб қилиш, локал ҳужжатларга ходимлар манфаатига хизмат қилувчи янги бандлар киритиш, ишчи-ходимлар манфаатига оид чора-тадбирларни аниқ-тиниқ белгилаб олиш зарур.

Юқорида тилга олинганидек, ходимларни ҳар томонлама рози қилишда касаба уюшма етакчилари олдида турган масъулиятли вазифаларнинг қамрови жуда кенг. Ўз нав батида, бу борада иш берувчининг ҳам масъулияти ва қиладиган иши кам эмас.

Зеро, баланд парвозларни кўзлаган бургутнинг қанотлари кучли бўлсагина, кўзланган чўққини забт эта олади…

Бахтиёр Жўраев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти кенгаши раиси