[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.04.2023. Риштонлик Муҳайёхон Сатторова отасидан узоқ йиллар кулолчилик сир-асрорларини ўрганиб, кейинчалик «MM Porcelain» МЧЖ корхонасини ташкил этган. Иш фаолияти ривожлана бошлагач, маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқариш иштиёқи пайдо бўлди. Ниятларини рўёбга чиқариш учун эса сармоя керак эди…

Бу борада Муҳайёхон Сатторовага касаба уюшмалари кўмакдош бўлди. Тадбиркорнинг мақсад ва режаларини амалга ошириши, фаолиятини ривожлантириб, янги иш ўринларини яратиши учун 500 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

– Сифатли, экспортбоп маҳсулот учун замонавий дастгоҳлар тақозо этилади. Касаба уюшмалари маблағи эвазига шундай дастгоҳлар олиб келиб ўрнатдик, – дей ди корхона раҳбари Муҳайёхон Сатторова. – Натижада маҳсулотларимиз тури кўпайди, сифати яхшиланди. Аввал корхонамизда 400 нафар маҳаллий хотин­қиз ишлаган бўлса, касаба уюшмаларининг кўмагидан сўнг ишчилар сони 700 нафарга етди. Қувонарли жиҳати, ўтган йили хорижга бир миллион долларлик маҳсулот экспорт қилдик. Бу йилги режаларимиз эса бундан­да салмоқли.

Айни пайтда 700 нафар хотин­қиз меҳнат қилаётган корхонада 10 турдаги чинни буюмлар тайёрланмоқда. Маҳсулотлар асосан Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистонга экспорт қилинмоқда.

– Бу ерда ишлаётганимга бир йил бўлди. Ҳунар ўргандим. Ҳозирда пиёла, чинни, лаганларга гул чизяпман. Ойига икки­уч миллион сўм атрофида иш ҳақи оляпман, – дей ди Одинахон Абдуллаева.

– Уй бекаси эдим. Корхона раҳбарининг ишсиз аёлларни ишга таклиф этаётганини эшитиб келдим. Чинни маҳсулотларни бўяш ва гул чизишни ўргатишди. Ҳозирда топиш­тутишим ёмон эмас. Ишимиз йил давомида тўхтамайди. Тушлигимиз бепул. Вақтида иш ҳақимизни оламиз. Яна бир яхши томони, бу ишхонамизнинг уйимизга яқинлигидир, – дейди Хуршидахон Сирожиддинова.

Тиниб­-тинчимас тадбиркорнинг келгуси режалари бисёр. Мавжуд имкониятлардан фойланган ҳолда фаолият кўламини янада кенгайтириб, иш ўринлари сонини минг нафарга етказишни мақсад қилган.

Жамшид Эргашев