09.05.2023. Хотира ва Қадрлаш куни байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг ҳудудий кенгашлари томонидан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, кекса авлод вакилларига эъзоз ва эътибор кўрсатилмоқда.
усусан Федерациянинг Фарғона вилояти кенгаши томонидан 1941-1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, нуроний ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.
Байрам арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Олтиариқлик Тўланбой ота Шокировнинг холидан хабар олинди. Отахон хонадонида бўлиб ўтган суҳбатда суронли уруш йиллари ёдга олиниб, бугунги тинч ва осуда ҳаётга шукроналар келтирилди.
Иккинчи жаҳон урушининг тирик афсонасига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши Эҳтиромномаси ҳамда байрам совғалари топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати