12.06.2023. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилояти Кенгашига Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси диагностика бўлими врач лаборанти Ш.Умарова томонидан 2023 йил 17 апрел куни мурожаат қилиниб, ушбу мурожаатда 2022 йил 19 ноябрдан буён иш берувчи томонидан ўз вазифасига киришишга рухсат берилмаётганлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат бўйича ўтказилган ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам иш берувчининг айби билан Ш.Умарова бекор туриб қолганлиги аниқланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига 2023 йил 02 май куни 13-сонли кўрсатма киритилиб, Ш.Умарова ҳисобига 2022 йилнинг 19 ноябр кунидан 2023 йилнинг 2 май кунига қадар бўлган давр учун ходимнинг айбисиз бўш туриб қолиш ҳолати юзага келганлиги сабабли ўртача иш ҳақи миқдорида пул маблағи тўлаб берилиши сўралган.
Тиббиёт бирлашмаси томонидан кўрсатмага 2023 йил 13 май куни 01-381-сонли жавоб хати тақдим этилиб, кўрсатма ижроси таъминланганлигини ҳамда Ш.Умарова ҳисобига 12,1 сўм миқдоридаги пул маблағи тўлаб берилди.
А.Албеков
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори