15.06.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Мевазор ҚФЙ, Афросиёб кўчаси 3/1-уйда яшовчи фуқаро Холбеков Даврон 2023 йил 23 март куни иш вақтида олган тан жарохати бўйича ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ холдаги зарар пуллари 2023 йилнинг январ ойидан 2023 йилнинг март ойигача “Ҳудудгаз” Жиззах газ таъминоти филиали иш берувчиси томонидан хеч бир сабабсиз тўхтатиб қўйганлиги сабабли ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилди.
Ариза Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан ўрганилганда, Холбеков Даврон “Дўстликтумангаз” филиалида Авария диспечерлик хизмати чилангари лавозимида ишлаб 2017 йил 14 январ куни иш вақтида йўл транспорт ҳодисасига учраб тан жарохати олган. Йўл транспорт ҳодисаси ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилиб, иш берувчи томонидан тасдиқланган ва “Дўстликтумангаз” филиали томонидан ҳисобга олинган. Дўстлик туманлараро 34-сонли ТИЭКнинг 2022 йил 27 октябрдаги № 000325 сонли хулосасида II-гуруҳ ногирони, касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлик даражаси 50% деб белгиланган.
“Ҳудудгаз” Жиззах газ таъминоти филиали иш берувчиси жабрланувчи Холбеков Давронга ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар пули 3,3 млн сўмни ўз вақтида тўлаб бермаганлиги мурожаатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Ҳудудгаз” Жиззах газ таъминоти филиали иш берувчисига, жабрланувчи Холбеков Давронга ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар пули 3,3 млн сўмни 7 кун муддат ичида тўлаб бериш ҳақида 2023 йил 30 март куни №01-07/204 сонли тақдимнома киритилди.
“Ҳудудгаз” Жиззах газ таъминоти филиали иш берувчиси 2023 йилнинг 14 апрел кунги № 31-01-14-124/1630 сонли жавоб хатида тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги сабабли низони суд тартибида ҳал қилишлик учун жабрланувчи Холбеков Давроннинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди 2023 йилнинг 22 май куни даъво аризани кўриб чиқиб, “Ҳудудгаз” Жиззах газ таъминоти филиали иш берувчисидан жабрланувчи Холбеков Давроннинг фойдасига 3,3 млн сўм ойма-ой тўланадиган зарар пули ҳамда 1 млн сўм маънавий зарар жами 4,3 млн сўм ундирилиши тўғрисида Ҳал қилув қарори чиқарди.
Жиззах вилоят Кенгаши масъул ходимининг аралашуви билан жабрланувчи Холбеков Давронга ойма-ой тўланадиган зарар пули ундириб берилишига ҳамда жабрланувчининг ҳуқуқ манфаатлари ҳимоя қилинишига эришилди.
А.Бурханов
Жиззах вилоят Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси